Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Идрокнинг нерв физиологик асоси


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Идрокнинг нерв физиологик асоси 
Идрок ҳам сезги каби рефлектор жараѐн ҳисобланади. И.П.Павлов 
бўйича идрокнинг негизини теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар 
ресепторларга таъсир этиши натижасида бош миянинг катта ярим шарлари 
қобиқида ҳосил бўладиган шартли рефлексларнинг муваққат нерв 
боғланишлари ташкил этади. Ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисалар комплекс 
қўзғатувчи сифатида хизмат қилади. Анализаторларнинг қобиқ бўлинмалар 
ўзагида ана шу комплекс қўзғатувчиларнинг мураккаб таҳлили ва синтези 


160 
амалга оширилади. Идрок сезгиларга қараганда миянинг анча юксак 
даражадаги таҳлил қилиш, умумлаштириш фаолияти ҳисобланади. Таҳлил 
қилмасдан туриб, идрокнинг англанган бўлиши мумкин эмас. Жумладан
нотаниш хорижий тилда айтилган нутқ бошдан-оѐқ товушлар оқими тарзида 
идрок етилади. Нутқнинг англанган ҳолда идрок етилиши, яъни у тушуниши
учун нутқнинг алоҳида ибораларга моҳият эътибори билан сўзларга ажратиш 
шартидир. Айни пайтда нутқни идрок этиш жараѐнида таҳлил билан баб- 
баравар тарзда синтез қилинади, шу туфайли биз алоқида тарқоқ товушларни 
эмас, балки сўзларни ва ибораларни идрок етамиз. Муваққат нерв 
боғланишларининг ўрнатилиши синтезнинг негизини ташкил қилади. 
Идрокнинг негизи нерв боғланишларининг икки туридан, битта анализатор 
доирасида 
ҳосил 
бўладиган 
боғланишлардан 
ва 
анализаторлараро 
боғланишлардан таркиб топади. Биринчи ҳолат организмга битта модалликдаги 
коплекс қўзғатувчи таъсир етганда кузатилади. Ешитиш анализаторларига 
таъсир қиладиган алоҳида товушларнинг ўзига хос бирикмасидан иборат куй 
ана шундай қўзғатувчи бўлиши мумкин. Ушбу комплекснинг ҳаммаси битта 
мураккаб қўзғатувчи сифатида таъсир қилади.
Комплекс қўзғатувчининг таъсири остида ҳосил бўладиган нерв 
боғланишларининг бошқа бир тури ҳам борки, улар турли хилдаги 
анализаторлар доирасидаги боғланишлардан иборатдир. И.М.Сеченов нарсани 
ѐки фазони кўриш кинестезик, пайпаслаш ассосиасиялари орқали ва бошқа 
сезгиларнинг ассосиасияси орқали идрок етилишини изоҳлаб берган еди.
Кишидаги боғланишларга албатта сўзнинг ешитилиши билан образи ҳам 
қўшиладики, унда муайян нарса ѐки фазога муносабат гавдаланган бўлади. 
Идрок негизида ҳосил бўладиган муваққат нерв боғланишлари ташқи оламдаги 
нарсалар ва ҳодисалар хусусиятларининг объектив боғланишлар асосида 
таркиб топади. Анализаторлар ўртасида ҳосил бўладиган боғланишлар туфайли 
биз идрокимизда нарса ва ҳодисаларнинг бунинг учун мослашган анализатор 
бўлмаган хусусиятларини (масалан, нарсанинг ҳажми, солиштирма оғирлиги) 
ҳам акс еттирамиз.
Шунинг учун ҳам биз идрок қилганимизда оламни сезгиларимизга 
нисбатан чуқурроқ қилиб оламиз. Бу муваққат нерв боғланишлар нарса-
ҳодисанинг биргина хоссаси билан эмас, балки барча хоссалари комплекс 
қўзғатувчилар таъсири билан вужудга келади. Масалан, талаба бутун бир дарс 
жараѐнида идрок қилаѐтганда ўқитувчини кўради, унинг нутқини тинглайди, 
ѐзади. Бу комплекс қўзғатувчилар кўриш, ешитиш, мускул-ҳаракат 
ресепторларини қўзғайди. Комплекс қўзғатувчиларнинг анализаторларнинг мия 
пўсти қисмидаги ядроларида мураккаб таҳлил ва синтез қилиши амалга ошади. 
Идрок жараѐнида таҳлил билан бир вақтда синтез ҳам рўй беради. Шунинг 
учун биз айрим товушларни эмас, бутун сўз ва ибораларни идрок қиламиз. 
Демак, идрокнинг нерв физиологик асосида иккинчи
сигнал тизимининг муваққат нерв боғланишлари ѐтади. Муваққат нерв 
боғланишларининг ҳосил бўлиш жараѐнини синтез асосини икки хил нерв 
боғланишлари ташкил қилди. 
Бир анализатор доирасида ҳосил бўладиган боғланишлар бир нарсадаги 
комплекс қўзғалувчиларининг организмга таъсир этишдан вужудга келади. 


161 
Масалан, ешитиш анализаторига таъсир қиладиган айрим товушларнинг ўзига 
бирикиши шундай қўзғовчи бўла олади. Мусиқа тинглаш, расм кўриш, улар 
анализаторлараро боғланишлар, бир нарса ѐки бир неча анализаторларга таъсир 
этади. Масалан, кўриш, мускул анализаторлари, маъруза, монолог. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling