Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

1. Фазони идрок қилиш 
2. Вақтни идрок қилиш 
3. Ҳаракатни идрок қилиш 
Фазони идрок қилиш 
Фазони идрок қилиш воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг фазода 
эгаллаган ўрнини, шаклини, миқдорини, бир-бирига нисбатан муносабатлар 
билиш жараѐнининг шаклидир. Воқеликни идрок қилиш орқали инсон борлиқ 
тўғрисида, унинг хусусиятлари, хажми, масофаси (ич томонни, чуқурлиги) 
юзасида муайян маълумотлар, хоссалар, ахборотлар тўплаш, уларни фарқлаш 
имкониятига эга бўлади.
Фазони идрок қилиш ундаги нарсаларнинг шаклини, ҳажмини ва ўзаро 
муносабатларини акс эттириш дир. Демак, фазодаги нарсалар уч ўлчовда идрок 
қилинади; нарсаларнинг шакли: уч бурчакли, тўрт бурчакли, куб, квадрат, 
доира, конус ва бошқалар. Нарсаларнинг ҳажми катта, кичик, ўртача, йирик, 
майда ва бошқалар. Нарсаларнинг бир-бирига ва идрок қилувчига муносабати: 
ўнгда, чапда, юқорида, пастда, узоқда ва ҳоказо. Фазони кўриш, тери, мускул-
ҳаракат органлари билан идрок қилинади. Фазони бир кўз билан ѐки икки кўз 
билан идрок қиламиз. Монокуляр идрокда нарсаларнинг четларидан келаѐтган 
нурлар битта кўзнинг тўр пардасида акс этади. Бу нурлар кўз гавҳарларида бир-
бирини кесиб ўтади ва уларнинг кесишган жойида кўриш бурчаги ҳосил 
бўлади. Бу бурчакнинг катта-кичиклигига ҳамда унинг кўздан қанчалик узоқ-
яқинлигига боғлиқ. Кўз гавҳарларининг ва
умуман кўзнинг нарсаларни енг яхши кўриш учун мослашувини аккомадасия 
дейилади.
Одатда фазодаги нарсаларнинг шакли, ҳажми ва ўзаро муносабатларини 
икки кўз билан бинокуляр идрок қилинади.
Биз бир нарсага икки кўз билан қараймиз. Лекин нарса битта акс этади. 
Бунинг сабаби ўша нарсадан келадиган нурларнинг кўз пардасига мос ѐки мос 
бўлмаган нуқталарига тўғри келишидир.


168 
Нарсаларнинг 
фазо 
муносабатини 
бинокуляр 
идрок 
қилишда 
конвергенсия муҳим аҳамиятга эга. 
Конвергенсия - бирор нарсага қараганда иккала кўз соққасининг қаншар 
томон баб-баробар бурилишидир. Конвергенсия масофани, чуқурлигини аниқ, 
тўлиқ идрок қилишга имкон беради. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling