Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

 
 
 
Идрок жараѐнида қайси анализаторнинг йетакчи рол ўйнашига 
қараб: кўриш, ешитиш, тери туйиш кнестезик ҳаракат, ҳид билиш ва 
таъм билиш идроклари бир-биридан фарқ қилади.
Яшаш шаклларига қараб идрок: фазони вақтни ва ҳаракатни идрок 
қилишга бўлинади. 
Идрок фаоллик даражасига қараб: ихтиѐрсиз ва ихтиѐрий шаклларга 
бўлинади. Бунга сабаб идрокнинг диққат билан узвий боғлиқлигидир. 
Диққат идрокнинг фаоллигини оширади ҳамда идрокнинг мукаммал, 
равшан, аниқ бўлишига хизмат қилади.
Маълумки идрок одатда ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз бўлади. Ихтиѐрсиз идрок 
ҳамиша ихтиѐрсиз диққат билан боғлиқ бўлиб, муайян бир мақсадсиз, ҳеч 
қандай ирода кучи сарф қилинмасдан амалга оширилади. Ихтиѐрсиз идрок 
бирор нарсани тўсатдан, таъсир етаѐтган нарсаларнинг бошқа нарсалардан 
кескин фарқ қилиши, ҳаддан ташқари оригиналлиги, ѐрқинлиги натижасида 
Ko'r
ish
Tuyish
Eshit
ish
Kine
stez
ik
Hid bil
ish
Ta
'm bi
li
sh
Ar
alash
Materiyaning yashash 
shakliga qarab 
IDROKNING TASNIFI 
Analizatorga qarab 
Fazoni idrok 
qilish 
Vaqtni idrok 
qilish 
Harakatni idrok qilish 
Aktivligiga ko'ra 
Ixtiyoriy 
Ixtiyorsiz 


167 
юзага келади. Ихтиѐрсиз идрок одамнинг бутун фаолияти давомида узлуксиз 
давом етиб, айрим пайтларда ихтиѐрий идрок билан алмашиниб туради. Лекин 
шундай бўлса ҳам инсон ҳаѐтида ихтиѐрий идрокнинг роли бениҳоя каттадир.
Ихтиѐрий идрок олдиндан белгиланган муайян бир мақсад асосида амалга 
оширилади. Идрокнинг иштироки асосан ихтиѐрий идрокда намоѐн бўлади. 
Чунки ихтиѐрий идрок кўпинча одамда иродавий зўр беришни талаб қилади. 
Масалан, дарсни ихтиѐрий идрок билан ешитиб ўтириш одамдан анчагина 
ирода кучини талаб қилади. Умуман олганда, ҳар қандай ихтиѐрий идрокда 
албатта диққат қатнашади. 
Теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларни яхлит акс эттириш дан 
иборат бўлган ирода жараѐнининг бир қанча ўзига хос хусусиятлари бордир. 
Одатда икки идрок тури фарқ қилинади. Улардан бири содда идрок бўлса, 
иккинчиси мураккаб идрокдир. Содда идрок деганда атрофимиздаги турли-
туман нарсалари масалан, хонадаги стол-стуллар, шкафлар ҳамда шкафлардаги 
ўйинчоқларни идрок қилиш содда идрок қилишдан иборатдир. 
Идрокни тасниф қилишда материянинг яшаш шакллари - фазо, вақт, 
ҳаракат асос қилиб олинади, унга кўра идрок қуйидаги турларга ажратилади: 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling