169
таққосланмасдан идрок қилинса, бу кўринишдаги ҳаракат эса нисбат
берилмасдан нисбациз идрок қилиш дейилади.
Теварак-атрофдаги нарса-ҳодисалар муайян вақт давомида ўз ўринларини
алмаштириб турадилар. Кишилар нарса-ҳодисаларнинг фазода ўрин
алмаштириб
туришини, яъни ҳаракатини ҳам идрок қиладилар. ҳаракатни
идрок қилишда кўриш ва кинестезик анализатор асосий рол ўйнайди. Тезлик,
тезланиш ва ҳаракатнинг йўналиши ҳаракат қилаѐтган объект параметридир.
Одам нарсаларни ҳаракати ҳақида икки йўл билан маълумот олиши мумкин.
Ҳаракатни бевосита идрок қилиш
Ҳаракат ҳақида хулоса чиқариш.
Ҳаракатни бевосита кўриш орқали идрок қилиш икки хилдир.
а) кўзни ҳаракатдаги нарса билан бирга юритиш
б) кўзни бир нуқтага қаратиб туриш.
Ҳаракат тез ѐки секин бўлаѐтгандек идрок қилинади. Ҳаракатни бундай
идрок қилиниши нарсаларнинг объектив
тезлигига ва унинг идрок
қилинувчидан қанчалик узоқ яқинлигига боғлиқ Ҳаракатни ешитиш
анализатори ѐрдами билан ҳам идрок қилинади.
Таянч тушунчалар
Агрозия - идрокнинг бузилиши.
Аграфия миянинг маълум бир
жароҳатланишида натижасида содир бўлади
Апперсепсия (лот. ар - га, қарашли, перcептио - идрок) - шахс
идрокининг аввалги билим ва тажрибаларига ҳамда унинг умумий қизиқиш,
хавасларига боғлиқлиги.
Аттраксия (фр. аттрактион - қизиқиб интилмоқ, талпинмоқ)
- бир
кишини бошқа киши кўриб қолганда, идрок етганда юз берадиган тафаккур
тури.
Do'stlaringiz bilan baham: