Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Хотиранинг нерв-физиологик асослари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Хотиранинг нерв-физиологик асослари 
Есда олиб қолиш нерв тизимининг егилувчан, яъни ўзгарувчанлик, 
қўзқатувчилар таъсирида ўзида гўѐ бир из қолдириш, сақлаш имконияти 
туфайли юзага келади. Ҳар қандай инсоннинг мияси егилувчанлик хусусиятига 
эга бўлиб, унинг даражаси ҳар хил бўлади. Шахс хотирасининг сифати миянинг 
фаоллиги ва турли фаолиятга тўғридан-тўғри боғлиқ равишда ривожланади. 
Атрофни ўраб олган борлиқни фаол билувчи киши ўз мияси фаолиятини 
тўхтовсиз кучайтиради. Шу билан бирга унинг егилувчанлик даражасини 
оширади. Мия егилувчанлиги вақтинча пасайиши, хотира самарасининг 
сусайиши, баъзи пайтда одамнинг толиқишига сабаб бўлади. Дам олгандан 
кейин яна тикланади. Одатда мия егилувчанлиги ѐш ўтиши билан сусаяди. 
Масалан, кекса кишилар гапларидан адашиб кетади, илгари гапирганлари есдан 
чиқиб, ўша гапни такрорлайверадилар. Мия егилувчанлигининг
кўрсаткичи бош мия пўстлоғида муваққат нерв алоқаларини тезликда вужудга 
келиши, давомли сақланиши ва уларнинг тез, осон жонлантирилиши 
ҳисобланади. Муваққат нерв алоқалари ассосиасияларни ҳосил қилувчи 
физиологик механизмдир. Ассосиасия бизнинг хотирамизда мустаҳкамланган 
ва онгимизда қайд қилинган айрим воқеа ҳодисаларнинг ўзаро боғланишидир. 
Бирор буюмни есда олиб қолиш, бошқа буюмлар билан боғлаш орқали амалга 
оширилади. Бу ўринда академик И.П.Павловнинг қуйидаги сўзлари жуда 
характерлидир. "Муваққат нерв боғланишлари - деб ѐзади И.П. Павлов 
ҳайвонот оламида ва бизнинг ўзимизда ҳам бўладиган енг умумий физиологик 
ҳодисадир. Шу билан бирга у психик ҳодиса ҳамдир, турли-туман ҳаракат, 
таассурот бўлмаса ҳарфлар, сўзлар ва фикрлар ўртасида пайдо бўладиган 
боғланишлар-ки, бу боғланишларни психологлар ассосиасиялар деб атайдилар". 
Хотира, яъни есда олиб қолиш, идрок қилинаѐтган нарсалардан ҳосил 
бўлган образлар ўртасида ассосиасияларнинг юзага келишидан иборатдир. Шу 
боис инсон хотирасидаги ассосиасиялар 3 турга ажратилади. Булар ѐндошлик 


176 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling