Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Таянч тушунчалар 


152 
Адаптасия (лот. Адаптаре мослаштирмоқ) - сезги аъзоларининг қўзғовчи 
кучига мослашуви натижасида муайян сезгирликнинг ўзгариши.
Аккомодасия (юнон. Аккомадатио - мослашиш) - кўзнинг турли 
масофадаги нарсаларни кўришга мослашуви.
Анализатор (юнон. Аналусис бўлакларга ажратиш) - мураккаб 
нейрофизиологик тизим, одамга таъсир этувчи қўзғалишларни идрок этиш ва 
уни таҳлил қилиш.
Афферентасия (лот, афференс (афферентис) - келтирувчи) - ташқи ва 
ички қўзғатувчилар орқали сезги аъзоларига таъсир этиш асосида пайдо бўлган 
нерв тизимига келиб туриш жараѐни.
Бинокуляр кўриш - (лот бини - жуфт, окулийс - кўз) - битта объектнинг 
ўзини ҳар иккала кўз билан баробар кўриш.
Вебер-Фехнер қонуни - қўзғовчи кучнинг ўзгариши билан ҳосил бўлган 
муайян сезги кучининг ўзгариши ўртасидаги ўзаро муносабатни ифодалашдан 
иборат психофизиологик қонун.
Вестибуляр аппарат (лот. вестибултуу – бошланғич, аппаратус - асбоб) 
- фазодаги ҳаракатларнинг йўналишининг ҳолати ва бундай ҳаракатлар 
йўналишининг ўзгаришини кузатиб баҳолаб туришга ѐрдам берадиган 
анализатор (ички қулоқда жойлашган).
Интероресептив сезгилар - (лот. интериор - ички, редпиере - олмоқ) - 
ички аъзоларга жойлашган ресепторлар.
Кинестетик сезги (юнон. кинео - ҳапакатга келтираман) - ўз тана 
аъзоларининг ҳолати ва харакатини пропреоресепторлар таъсири остида сезиш.
Сезги - психик акс эттириш нинг оддий усули тариқасида ҳайвонларга 
ҳам, одамларга ҳам хос хусусият. Воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим 
белги ва хусусиятларини билиб олишни таъминлайди.
Сезги аъзоларининг ўзига хос қуввати - сезги аъзоларнинг махсус 
қуввати ҳақидаги қонун бўлиб, бу қонунга биноан сезги аъзолари ташқи 
оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсирини акс еттирмай, балки сезги 
аъзоларининг ўзига хос қувватини қўзғовчи ташқи туртки деб ҳисобланади 
(М.Мюллер).
Сезги чэгараси - сезгининг мутлоқ чэгараси. Минимал кучга эга бўлган 
қўзғовчининг билинар - билинмас таъсирини сезишга сезгининг кучи чэгараси, 
қўзғовчининг енг юқори кучга эга бўлган таъсирини сезишга - сезгининг юқори 
(максимал) чэгараси дейилади.
Сезгирлик - ўта сезувчанлик, сезги аъзоларининг ўзига таъсир етиб 
турган қўзғовчиларнинг салгина ѐки унчалик фарқ қилмайдиган таъсирини 
ажрата олиш қобилияти.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling