Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

психофизик қонун номи билан юритиладиган қонун қуйидагича изоҳланади. 
Сезгининг жадаллиги қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорсионалдир. 
Бошқача қилиб айтганда, қўзғатувчининг кучи геометрик прогрессия йўли 


148 
билан оша борган тақдирда сезгиларнинг жадаллиги арифметик прогрессия 
йўли билан ошади. Бу қонун Вебер - Фехнер қонуни ҳам деб аталади.
Айирма сезувчанлик ѐхуд фарқ ажратиш сезувчанлиги ҳам фарқланиш 
чэгарасининг ўлчамига нисбатан тескари боғланишда бўлади; фарқланиш 
чэгараси қанчалик катта бўлса, айирма сезувчанлик ҳам шунчалик кам бўлади. 
Сезгилар 
чэгарасининг абсолют меъѐри билан белгиланадиган 
анализаторнинг сезгирлиги барқарор бўлмасдан қатор физиологик ва 
психологик шарт-шароитлар таъсири остида ўзгариб туради. Ушбу шарт-
шароитлар орасида адаптасия (мослашиш) ҳодисаси алоҳида ўрин эгаллайди.
Адаптасия - ѐхуд мослашув - сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи 
таъсири остида ўзгариши демакдир. 
Адаптасия (ѐки мослашиш) икки турга бўлинади: 
а) нэгатив адаптасия; 
б) позитив адаптасия. 
Позитив адаптасияда кучсиз қўзғатувчи таъсири остида сезгирлик 
ошади. Кўриш анализаторида позитив адаптасия, қоронғулик адаптасияси 
дейилади. 
Нэгатив адаптасия икки хил бўлади: 
а) қўзғатувчининг давомий таъсиридан сезгирлик йўқолади. Масалан, 
қўлимизга юк қўйилса сезамиз, аммо вақт ўтиши билан сезмай қоламиз. 
б) кучли қўзғатувчи таъсиридан сезгирликнинг сусайиши. Масалан, қоронғу 
хонадан бирданига чиқиб қолсак, аввалига ҳеч нарса кўрмаймиз, вақт ўтиши 
билан сезгирлик пасайиб биз нормал кўрамиз.
Адаптасия тери ресепторларида тез юзага келади. И.П.Павлов фикрича, 
"Адаптасия бош мия пўстлоқ қисмидаги муҳофазаловчи тормозланиши 
туфайли ҳосил бўлади". Ҳароратга, ҳидларга нисбатан ҳам адаптасия бўлади. 
Сенсибилизасия - анализаторларнинг ўзаро муносабати ва машқ қилиши 
натижасида сезгирликнинг кучайишидир. 
Сенсибилизасиянинг адаптасиядан фарқи: 
1. Адаптасияда сезгирлик ошади ѐки камаяди, сенсибилизасияда эса фақат 
ошади; 
2. адаптасияда сезгирликнинг ўзгариши ташқи чэгараларга боғлиқ бўлса, 
сенсибилизасияда психологик, физиологик ҳолатларга боғлиқ бўлади. 
Синестезия қўзғатувчининг бир анализаторга таъсири билан бошқа 
анализаторга хос сезгининг пайдо бўлишидир. Кўриш, ешитиш синестезияси 
кўпроқ учрайди. Синестезиялар ҳар бир шахс учун доимий бўлади. Масалан, 
композиторлардан Скребин, А.Ф.Лест, Н.Римский Корсаковларда "рангдор 
ешитиш" қобилияти бўлган. Демак, синестезия икки сезгининг бир сезги бўлиб 
қўшилишидир. "Масалан, "ширин сўз", "бағри тош". 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling