Молиявий ҳисобот моҳияти ва унинг таркиби


Download 0.63 Mb.
bet1/2
Sana02.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1146550
  1   2
Bog'liq
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБOT

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ

6мм-20 гуруҳ талабаси АБДУСАЛОМОВ САМАРИДДИН


РЕЖА:
1.Молиявий ҳисобот, унинг аҳамияти ва таркиби;
2. Молиявий ҳисоботни тузиш қоидалари;
3. Инвентаризация.
4. Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот



Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий мақсади маълум бир хўжалик субъектининг барча хўжалик муомалаларини расмий равишда ҳисобда акс эттириш ва маълум бир даврларда фойдаланувчиларга зарурий маълумотларни бериш ҳисобланади.
Молиявий ҳисобот алоҳида мустақил корхона бўлиши ёки хўжалик юритувчи корхоналарнинг уюшган гуруҳига киришидан қатъий назар, бажарадиган ва субъектга таъсир кўрсатувчи молиявий воқеаларни ва муомалаларни кўрсатиш усули ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботларнинг мақсади корхонанинг молиявий аҳволидан, унинг фаолиятидан ва унинг пул маблағлари ҳаракати бўйича маълумот беришдан иборат бўлиб, у фойдаланувчиларнинг кенг гуруҳига иқтисодий қарорлар қабул қилишлари учун зарурдир.
Молиявий ҳисобот хўжалик муомалалари хусусияти ва моҳияти жиҳатидан уларни гуруҳларга тузилмавий бирлаштириш натижаси ҳисобланади. Умумлаштириш ва тасниф қилиш жараёнининг якуний босқичи бу туркумларга ажратилган жуда қисқа ахборотни тақдим этишдир, чунки молиявий ҳисоботлар банд сифатида ва изоҳларда берилган бўлади. Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, корхона имкониятларини раҳбарият томонидан бошқарилишини амалга ошириш натижаларини ҳам кўрсатади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига биноан молиявий ҳисоботда қуйидаги ахборот бўлиши керак:
- инвестиция қарорлари ва кредитлар бериш тўғрисида қарорлар қабул қилишда керак бўладиган ахборот;
- субъектнинг бўлажак пул оқимларини баҳолашда фойдали ахборот;
- субъектга берилган ресурслар, мажбуриятлар ва улардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот.
Юқорида айтиб ўтилган ахборотлардан ташқари, молиявий ҳисоботда батафсилроқ маълумотлар ҳам берилади.
1-БҲМАга асосан, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга пул маблағлари ҳаракати оқимини тахмин қилишга ёрдам берадиган, корхонанинг мулки ва ихтиёридаги ресурслари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
корхонанинг назорати остида бўлган активлар ҳақида;
корхонанинг пассивлари ҳақида;
корхонанинг тақсимланмаган даромади, корхонанинг бир даврдан бошқа даврга ўтишдаги иқтисодий имкониятлари ва мажбуриятларидаги ўзгаришлар ҳақида;
пул маблағларининг ҳаракати ҳақида.
Молиявий ҳисоботлар тузиш учун фойдаланиладиган ўзига хос ҳисоб юритиш сиёсатига қўшимчаларда фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларда фойдаланиладиган баҳоларнинг асоси (дастлабки қиймат, жорий қиймат, сотиш қиймати, дисконт қиймати ва бошқалар)ни билиш жуда муҳим ҳисобланади. Бу тамойиллар кўп ҳолларда узлуксизлик ва ҳисоблаш тамойиллари билан ўхшашдир, улар молиявий ҳисоботни тузиш асосини ташкил қилади. Улар бу тамойиллардан баъзи ҳолатларда баҳолашларнинг асослари ўртасида танлов мавжудлиги билан фарқ қилади.
Молиявий ҳисоботда корхона ҳисоб юритиш сиёсатини акс эттириш пайтида қуйидагиларга алоҳида эътиборни қаратиши лозим:
-даромаднинг акс эттирилиши;
-консолидация тамойиллари;
-фаолият турларининг уйғунлиги;
-қўшма фаолият;
-моддий ва номоддий активларни ва уларнинг эскиришини акс эттириш;
-жалб қилинган маблағлар қийматини капитализация қилиш;
-капитал қўйилмалар;
-инвестицион мулк;
-молиявий инвестициялар ҳамда молиявий активлар;
-ижара;
-тадқиқотлар ва ривожланиш билан боғлиқ харажатлар;
-товар-моддий заҳиралар;
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг изоҳлари, ҳисоблари ва тушунтиришларида қуйидаги маълумотларни кўрсатиши лозим:
-хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва ҳисоб сиёсати асослари учун турли асосий муомалалар ва ҳодисаларни танлагани ва қўлланилгани тўғрисида маълумот тақдим этиш;
-БҲМА талаб қилган, ҳеч бир молиявий ҳисоботда акс эттирилмаган ахборотни ёритиш;
-молиявий ҳисоботларда акс эттирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аниқ ва ҳаққоний тақдим этиш учун қўшимча таҳлил ахборотларини тақдим этиш.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига биноан хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини тасдиқлаш учун вақти-вақти билан активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиб туриши керак.
Инвентаризация – бу маълум бир вақтга корхона маблағлари ва уларнинг манбаларини ҳақиқий мавжудлигини, инвентаризация қилинаётган объектни натура шаклида санаш, яъни қолдиқларини ҳисоблаш ёки ҳисоб ёзувларини текшириш йўли билан ҳақиқий қилинган харажатларни белгилаш.
Инвентаризация бухгалтерия ҳисоби усулларидан бири бўлиб, унинг ёрдамида жорий ҳисоб маълумотларининг тўғрилиги текширилади, ҳисобда йўл қўйилган хатолар аниқланади, ҳисобга олинмаган хўжалик муомалалари ҳисобга олинади, моддий жавобгар шахслар жавобгарлиги остида бўлган маблағларнинг бутлиги назорат қилинади.
Корхона, ташкилот ва муассасалар инвентаризация ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 833-сонли буйруғи билан рўйхатдан ўтказилган 19-сонли БҲМА «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га тўлиқ амал қиладилар.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling