а) муҳандислик психологияси - инсон билан машина ўртасидаги вазифаларни
тақсимлаш масалалаларини ҳал қилади ва асосан операторларнинг фаолиятини
ўрганади;
б) авиасия психологияси- учишга ўрганиш жараѐни ва учиш мосламаларини
бошқаришда инсон фаолиятининг психологик қонуниятларини ўрганади;
в) космик психология - вазнсизлик ҳолати, фазовий тасаввурлар чалкашиб
кетган вақтда ва организмга жуда кўп ортиқча таъсирлар юкланган пайтда асаб
ва руҳий зўр бериш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғилганда одам
фаолиятининг хусусиятларини ўрганади.
Педагогик психология-унинг предмети ўқувчиларга таълим-тарбия
беришнинг психологик қонуниятларини ўрганиш, ўқувчилар тафаккурини
тараққий топиши, интеллектуал фаолият малакалари ва усулларини
ўзлаштириш жараѐнини бошқариш масалаларини ўрганади. Педагогик
психология бўлимлари қуйидагилардир:
а) таълим психологияси;
б) тарбия психологияси;
в) ўқитувчи психологияси;
Тиббиѐт психологияси шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-
атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. Уни қуйидаги тармоқлари
мавжуд:
а) нейропсихология - психик ҳодисалар билан миядаги физиологик
тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганади;
б) психофармакалогия - доривор моддаларнинг шахс руҳий ҳолатига
таъсирини ўрганади;
в) психотерапия - беморни даволаш учун руҳий таъсир воситаларини
ўрганади;
Юридик психология-хуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик
масалаларни ўрганади.
Унинг қуйидаги тармоқлари мавжуд.
а) суд психологияси - жиноий жараѐн иштирокчиларининг хулқ-атворини,
руҳий хусусиятларини таҳлил қилади;
б) криминал психология - жиноятчининг хулқ-атвори, шахсининг
шаклланишига доир психологик масалалар, жиноятнинг мотивлари билан
шуғулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |