Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Ҳозирги замон психологиясининг тамойиллари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ҳозирги замон психологиясининг тамойиллари 
Психология фанининг ривожланиши қатор босқичларни ўз ичига қамраб 
олиб, бу даврларда самарали тадқиқот ишлари олиб борилган. Айнан тадқиқот 
ишларини самарали бўлиши учун фан доирасида тамойилларни ишлаб чиқиш 
учун зарурат сезила бошлади. Бу борадаги ишлар Америка ва бошқа чет ел 
психологияси йўналишлари намоѐндалари томонидан илгари сурилди. ХХ аср 
бошларида бихевиоризм, фрейдизм йўналишлари вужудга келган еди. 
Бихевиоризм йўналиши ҳайвонларда ўтказилган кузатишлар натижасига 
асосланган бўлиб, унинг намоѐндалари Е.Торндайк ва Дж.Уоцонлар 
ҳисобланади. "Бихевиоризм" инглиз тилида "хулқ-атвор" деган маънони 
билдиради. Бу оқим психика ва онгни инкор қилиб, хулқ билан ташқи муҳит 
ўртасидаги муносабатларни, қонуниятларни текширишни таклиф қилади. 
Уларнинг фикрича, психологиянинг вазифаси стимулга (қўзғатувчи), яъни 
сезги аъзоларига таъсир қилаѐтган қўзғатувчига ўқ отиш, унга қандай жавоб 
реаксияси бўлишини, ѐки бундай реаксияни қандай стимул туғдиришини 
олдиндан айтиб бера олишдан иборат. Бихевиористларнинг формуласи "С -> 
Р" дир. 
Фрейдизм йўналишига веналик психиатр З.Фрейд асос солган. 
Унинг фикрича, одам моҳиятига кўра ҳайвонга ўхшайди. Одамнинг хулқ-
атвори ва харакатлари иккита тамойилга: роҳатланиш ва реаллик тамойилига 


46 
бўйсундирилган бўлади. Бу оқим ҳам инсоннинг онгига ишонмайди З. Фрейд 
ўзининг психологик назариясини одам ҳақидаги, жамият ва маданият ҳақидаги 
умумий таълимотга айлантириб, қарб мамлакатларида катта эътибор қозонди.
1923-йилда психологларнинг биринчи йиғилишида К.Н.Корнилов психологияни 
қайта қуриш вазифасини илгари сурди. Психология фанини ривожлантиришда жудаям катта 
рол ўйнаган психологлар қуйидагилар: Б.Ананев, П.П.Блонский, С.Л.Рубинштейн, 
ЛС.Вигоцкий, Р.С.Немов ва бошқалар, шунингдек кейинчалик ўзбекистонда ҳам йирик 
олимлар йэтишиб чиқди. Улар жумласига М.Г.Давлетшин, Е.Ғ.Ғозиев, М.Воқидов, 
В.А.Токарева. 
Р.З.Гайнутдинов, 
В.М.Каримова, 
Ғ.Б.Шоумаров, 
Р.И.Суннатова, 
З.Т.Нишонова ва бошқаларни киритиш мумкин. Юқорида номлари тилга олинган олимлар 
ўзларининг ғоялари ва миллий мафкуралар билан ѐшларда тафаккур сифатларидан 
"мустақиллик", "танқидийлик" кабиларни шакллантиришга эътибор бермоқдалар.
Ҳозирги мустақиллик шароитида психологияга бўлган талаб-эҳтиѐж жуда 
кучайиб кэтди. Ёшлар маънавиятини бойитиш учун уларнинг дунѐқараши, 
тафаккури, иродаси, умуман олганда онгини ўстириш зарур. Бунинг учун 
эксперимент ал ишларни кучайтириши, таълим жараѐнини янги технологиялар 
асосида қайта қуриши лозим. ҳозирда Республикамиз университетларининг 
психология бўлимлари, кафедра, лабораториялари илмий фикрлар марказига 
айлантирилди. Мазкур муассасаларда психологик тадқиқотлар ўтказилиб, 
психик жараѐнлар, ҳолатлар, шахснинг индивидуал хусусиятлари, ҳиссий-
иродавий соҳасига доир назарий ва амалий билимлар ҳўлга киритилди. 
Айниқса, фан соҳасида тадқиқотлар шу даражада кўпайдики, улар маълум 
қонун қоидага таяниши лозим. Шу боис олиб борилаѐтган изланишларга асос 
бўлиши учун тамойиллар ишлаб чиқилди.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling