Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам 
аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз-ўзини бошқариш ва психик 
жараѐнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси ва 
кибернетика фани томонидан қўлган киритилган ютуқлар ва тадқиқот 
методлари, махсус дастурлардан ўз ўрнида фойдаланади. Айниқса, 
маълумотлар асри бўлган ХХ-асрда ва ҳар бир алоҳида маълумотнинг қадр-
қимматини ошиши башорат қилинган ХХИ-асрда глобал ахборий жараѐнлар ва 
янги илғор технологияларни моделлаштириш борасида психология ҳамда 
кибернетика ҳамкорлигининг салоҳияти янада ортади. Масалан, оддий мулоқот 
жараѐнини янада такомиллаштириш, ҳар бир сўзнинг шахслараро 
муносабатлардаги таъсирчанлигини ошириш мақсадида, ҳамда ана шундай 
ижтимоий фаолиятли жараѐнда шахс тизимини такомиллаштиришда турли 
кибернетик моделлардан ўринли фойдаланиш замонавий психологиянинг 
жамиятдаги ўрни ва ролини оширади ва махсус компютер дастурларининг кенг 
қўлланилиши, инсон мияси ва руҳий олами сирларини тез ва аниқ ўрганишни 
кафолатлайди.
Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги 
айниқса, ҳозирги кунга келиб яққол сезилмоқда. Бир томондан, мураккаб 
техникани бошқарувчи инсон муаммосини йечишда, иккинчи томондан психик 
ҳолатни мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан 
фойдаланиш зарурати бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини 
бирлаштиришни назарда тутади. Масаланинг яна бир алоҳида томони ҳам 
борки, у ҳам бўлса, техника тараққиѐтига бир вақтда мураккаб техника ва 
машиналар билан мулоқот қилаѐтган шахс фаолиятини янада такомил-
лаштириш ва унинг имкониятларига мослиги масаласи ҳам ана шу ҳамкорликда 
қилиниши лозим бўлган масалалардир. Айниқса, мустақил Ўзбекистон учун 


43 
мураккаб замонавий техника сир-асрорларини биладиган, унинг жамият ва фан 
равнақига хизматини таъминлаш қанчалик долзарб бўлса, ана шу техникага қар 
бир оддий фуқаро онги, тафаккури ва қобилиятларини мослаштириш ва одам-
машина диалогининг енг самарали йўлларини излаб топиш жуда муҳим. 
Техника билан бемалол "тиллашадиган" малакали мутахассислар тайѐрлаш 
борасида ҳам техника фани педагогика ва психология фанлари методларидан 
фойдалана олсагина муваффақиятга эришади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling