Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

 
 
 
Tabiiy fanlar biologiya
fiziologiya, ximiya, fizika 
va boshqalar 
Psixika asosida yotuvchi 
miyaning biologik va 
fiziologik jarayonlarini 
o'rganuvchi tuzilishi. 


41 
Табиат, жамият ва инсон тафаккурини ривожланишига оид бўлган 
умумий қонуниятлар ва тамойилларни психология фалсафанинг базасидан 
олади ва шу билан бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари 
соҳасидаги ютуқлар билан фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига ѐрдам 
беради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик мафкураси ва миллий 
онгни шаклланишига тааллуқли, умумий, илмий қонуниятларни тизимлашда бу 
иккала фан - фалсафа ва психологиянинг ҳамкорлиги бевосита сезилмоқда. Бу 
боғлиқлик аввало янгича тафаккур ва дунѐқарашни шакллантириш муаммоси 
кўндаланг турган тарихий даврда миллий истиқлол қояларини юртдошларимиз 
онги ва тафаккурида шакллантириш каби долзарб вазифаларни бажаришга 
хизмат қилмоқда.
Социология фани ҳам янгича муносабатлар шароитида ўз 
тараққиѐтининг муҳим босқичига эришар экан, психология ушбу фан 
томонидан қўлга киритилган ютуқлардан фойдаланади ҳамда уларнинг 
қўлланилишига, оммалашишига баҳоли қудрат хизмат қилади. Айниқса, 
психологиядан мустақил равишда ривожланиб, ажралиб чиққан бугунги 
тараққиѐт давримизда алоҳида аҳамият касб етган ижтимоий психологиянинг 
сосиология билан алоқаси узвий бўлиб, улар жамиятда ижтимоий тараққиѐт ва 
ривожланишни таъминлаш ишига хизмат қилади. қолаверса, ҳуқуқий-
демократик давлат қуриш ишини собитқадамлик билан амалга ошираѐтган 
Ўзбекистон аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ва демократик ўзгаришларга 
психологик жиҳатдан тайѐрлигини амалда таъминлаш бу соҳада мунтазам 
тарзда ижтимоий фикр, инсонлар фикр ва қарашларидаги ўзгаришларни 
ўрганиш, башорат қилиш ва тараққиѐт мезонларини ишлаб чиқишда иккала фан 
методологияси ва методларини бирлаштириш тадбиқий аҳамият касб этади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling