Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Иқтисодиѐт билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги ХХ 
асрнинг янгиликларидан бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма-
босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳам иқтисодий хулқнинг ўзига хос 
намоѐн бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фанга хизмат қилади.
Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ 
фуқароларнинг биринчи навбатда онгларида янгича иқтисодий тафаккурни 
шакллантиришнинг жамият иқтисодий тараққиѐтидаги аҳамиятига эътиборни 
қаратган эдилар. Демак, янги давр шахсни тарбиялаш ва унинг жамиятга 
мослашуви масаласида психология иқтисодиѐт фанида қўлга киритилган 
ютуқлар, янгиликлар ва иқтисодий самарага эришиш амалиѐтларини ҳисобга 
олса, иқтисодиѐт ўз навбатида ислоҳотларнинг объекти ҳамда субъекти бўлмиш 
инсон оламидаги барча психологик ўзгартиришларни аниқлаш, таҳлил қилиш 
ва шу аснода башорат қилиш вазифаларини йечиши керак. Бундан ташқари 
менежмент, маркетинг бошқаруви соҳасидаги ҳар бир изланиш ҳоҳ у иқтисодчи 
томонидан амалга ошириладими, ҳоҳ психологлар томониданми, барибир 
ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишда шахснинг индивидуал 
қобилиятларини инобатга олиш инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг 
сирларини мустаҳкамлаш билан инсон ресурслари масаласига тўғри, одилона 
ѐндашишни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида шахс ва гуруҳлар 
психологиясини билиш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий омилларини одам 
қобилиятига мувофиқлаштиришни назарда тутади. 
Психологиянинг 
табиатшунослик 
билан 
алоқасининг 
тобора 
мустаҳкамланишига қуйидаги омил асосий сабаб бўлган. Бу жараѐн ХИХ 
асрнинг иккинчи ярмида бошланган еди. Эксперимент методининг Г.Фехнер 
томонидан фанга жорий етилганлиги ана шу жумладан бўлиб, бу И. М. 
Сеченовнинг "Бош мия рефлекслари китоби босмадан чиққанидан кейин 
айниқса кенг тус олган еди. Бу китобда психик ҳодисалар ҳам худди одам 
организмининг бошқа барча функсиялари каби табиий ҳодисалар эканлиги
улар сабабсиз юз бермасдан, балки нерв систэмасининг рефлектор акс этиши 
фаолияти натижаси эканлиги кўрсатиб берилган еди. И.М. Сеченовнинг 
рефлектор назарияси психологик билимларнинг табиий-илмий негизини 
ташкил этади. Бу назария кейинчалик И.П.Павловнинг шартли рефлекслар 
ҳақидаги таълимотида унинг шогирдлари Л.А.Орбели П.К.Анохин К.М.Биков, 
Н.И.Красногорскийларнинг 
асарларида, 
шунингдек, 
А.А.Ухтомский 
Н.А.Бернштейн И.С.Бериташвили ва бошқаларнинг асарларида янада 
ривожлантирилади. ҳозирги пайтда психология фанининг табиий-илмий 
жиҳатдан бу хилда асосланганлиги олимлар томонидан мия фаолиятининг 
нейрофизиологик 
механизмлари 
ўрганилаѐтганлиги 
ҳисобига 
тобора 
кучайтирилмоқда. Шу тариқа психик фаолиятнинг мураккаб физиологик 


44 
механизмлари тизимини тадқиқ қилиш борасидаги ютуқлар психология билан 
табиатшунослик ўртасидаги алоқаларнинг аниқ натижаси қсифатида юз беради. 
Ҳозирги замон психологиясининг асосий муаммоларини тадқиқ қилишда 
буюк табиатшунос Ч.Дарвин томонидан 1859 йилда ѐзилган "Табиий танланиш 
йўли билан турларнинг келиб чиқиши тўғрисида ѐки яшаш учун курашда 
қулайликка эга бўлган турларнинг сақланиши" китобида баѐн етилган 
еволюсион ғоялари жуда катта таъсир кўрсатади. Бу ғоялар жонли мавжудотлар 
муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига мослашиш жараѐнида психиканинг 
ролини аниқлаш, психик фаолиятнинг олий шакллари қуйи анча содда 
шаклларидан келиб чиққанлигини англаш имконини беради. Ч.Дарвин бутун 
жонзотнинг еволюсион ғоясини ҳайвонларда сезгининг пайдо бўлишига 
нисбатан қўллашга муваффақ бўлади. У биологик ривожланиш жараѐнида 
тананинг тузилишидаги ва унинг айрим аъзоларидаги ўзгаришларга олиб 
келадиган ўша асосий омилларни кўрсатиб берадики, бу филогенездаги психик 
тараққиѐтнинг кучлари бўлиб ҳисобланади. Психологияда Ч.Дарвиннинг 
ҳайвонлар психикасининг еволюсияси ҳақидаги ғоялари кўпгина олимларнинг 
ва енг аввало А.Н.Северсов билан В.А.Вангернинг илмий ишларида 
ривожлантирилди. Бу ҳайвонлар психик фаолиятининг турли хил шаклларини, 
уларнинг келиб чиқишидан бошлаб тадқиқ этиш имконини беради. 
А.Н.Северсовнинг тасдиқлашича, ҳайвонларда организмлар тузилиши 
ўзгармаган ҳолда фақат уларнинг хатти-ҳаракатини ўзгартириш йўли билан 
муҳитга мослаштиришнинг еволюсияси бир-бирига қўшилмайдиган икки 
йўлдан борган ва ҳайвонот оламининг иккита типида ўзининг юксак тараққиѐт 
даражасига эришган. Буғимоѐқлилар турида хатти-ҳаракатнинг ирсий 
ўзгаришлари жадал тарзда еволюсиялаша бошлади, уларнинг юксак тараққий 
етган вакиллари бўлган ҳашоратларда эса ҳаѐт тарзининг барча икир-
чикирларига мослашган ғоят мураккаб ва мукаммал инстинктив фаолиятнинг 
бу мураккаб ва мукаммал аппарати айни чоғда ўта қолоқ ҳамдир, ҳайвонлар 
муҳитнинг тез ўзгаришларига мослаша олмайдилар. Хордалилар турида 
еволюсия бошқа йўлдан боради, инстинктив фаолият жуда катта юксакликка 
эришмаса, ҳам лекин хатти-ҳаракатни индивидуал тарзда ўзгартириш орқали 
мослашув жадалроқ ривожлана бошлади ва организмнинг ўзгарувчанлигини 
жуда ҳам ошириб юборади. Ирсий мослашувчанлик устида хатти-ҳаракатнинг 
индивидуал тарзда ўзгарувчанлигидан иборат устқурма пайдо бўлади.
Шундай қилиб, еволюсион таълимот хулқ-атворнинг ирсият билан 
программалаштирилган инстинктив шаклларининг ҳам ҳаѐт кечириш давомида 
шартли рефлекслар мураккаб тизимининг пайдо бўлиши натижасида 
орттириладиган шаклларининг ҳам келиб чиқишини тушунтириб бериш 
имконини туғдиради.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling