Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Педагогик фаолиятдаги мулоқат


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Педагогик фаолиятдаги мулоқат
- ўқув вазифаларни бажариш воситаси; 
- тарбиявий жарѐнини таъминлашнинг ижтимоий-психологик тизими; 
- таълим-тарбия жараѐни муваффақиятини таъминловчи ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг ўзаро муносабатини ташкил қилиш усули;
- ўқувчининг индивидуал хусусиятларини тарбиялаш жараѐни сифатида 
намоѐн бўлади.
Педагогик мулоқот - бу мулоқотнинг ўқув тарбиявий жараѐнларни 
ҳиссий фони ва восита, мазмунини ташкил этади.
Мулоқот муваффақиятли бўлиши учун у албатта қайта алоқага эга 
бўлиши, яъни субъект ўзаро таъсир натижалари ҳақида ахборот олиши керак. 
Коммуникатор ўзи узатган ахборотни ресипиент қандай қабул қилишини ва 
қандай муносабатда бўлаѐтганлигини қайта ахборот маълумотларига асосланиб 
билиб олади. Муомалада суҳбатдошни ѐки тингловчини идрок этиш бир-
бирини тушунишнинг асосий шартидир. Агар ўқитувчи ўқувчиларини қандай 
идрок етаѐтганлигини, тушунаѐтганлигини англай олмаса, педагогик муносабат 
яхши бўлмайди. Айниқса, маъруза ўтаѐтганда бу жуда муҳимдир.
Таянч тушунчалар 
Автоном нутқ (юнон, аутос - ўзи - номос - қонун) - боланинг ўз нутқи 
кўп маъно ва ноаниқ сўзлар билан характерланадиган, ички нутқ, бунда турли 
нарсаларнинг бир-бири билан беқарор ва узвий боғлиқлиги туфайли сўзларнинг 
маъноси ҳам вазиятга қараб ўзгаради, болаларнинг автоном нутқи катталар 
нутқига ўтиш даври бўлиб ҳисобланади. 
Аграфия (юнон. А - инкор юкламаси, грапҳо - ѐзаман) нутқдаги турли 
бузилишлар натижасида ѐзувнинг издан чиқиши.
Афазия (юнон. А - инкор юкламаси, пҳасиа - нутқ) - бош мия қобиғининг 
айрим қисмларини зарарланиши натижасида нутқининг издан чиқишидан 
иборат психопатологик нуқсон.
Вепбал (лот, вербалис – оғзаки) - атама. Вербал нутқ – оғзаки 
ифодаланадиган нутқ. 
Идентификасия (лот. идентифисаге - тенглаштирмоқ) - шахснинг ўзини 
ўзга одам билан емосионал ва бошқа томондан тенглаштириши.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling