Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкуловга


Download 24.24 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi24.24 Kb.
#1128348
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ.Тошкуловга
СамДУнннг Узбскистон-Финляидия педагогика институт санъатшунослик факультсти декани дот: Исроил Ханриевдан

БИЛДИРИШ



Мухтарам Абдукодир Хамидович! Сизнинг 2022 йил 23 май куни имзолаган “Олий таълим муассасаларини комплекс ва максадли ўрганиш тугрисида” 180-сонли буйругингиз ижросиии таъминлаш максадида ишчи гурух институтимизда фаолият курсатмокда. Улар саволнома асосида фаолиятимиз билан танишмокда. Саволноманииг 7-банди: Узбекистон Рсспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9-августдаги 19-2018-сонли буйругига илова килиигаи “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат килиш ва бахолаш Низоми” институт рахбари А.Бегматов ва ўкув булими бошлиғи Н.Алланазарова томонидан кўпол равишда бузилмокда.
Институт директори А.Бегматовнииг 14 декабрь 2021 йил куни имзолаган 23-ij буйруги шундай ноконуний характерга эга. Чуйки Узбекистон Ресиублнкаси Олин ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018 сонли буйруги билан тасдикланган ва бугун амалда булган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат килиш ва бахолаш тизими тугрисидаги НИЗОМ”нинг 20-бандида назорат турлари олий таълим муассасасининг таълим сифатинн назорат килиш булими томонидан утказилиши катъий курсатилган. СамДУ кенгашининг 2021 йил 29 сентябрдаги 2-сон йигилиши карори билан тасдиклапган “СамДУда талабалар билимини назорат килиш ТАРТИБИ ВА БАХОЛАШ МЕЗОНЛАРИ”нинг 10- бандида “Назоратларнн ташкил этиш ва ўтказиш булими томонидан утказилиши хам таъкидланган. Аммо институтимиз директори А.Бегматов юкорида таъкидлаиган 23-ij буйруғида СамДУ илмий кенгаши тасдиклаган меъёрларга зид равишда “Назоратларни ташкил килиш ва бахолаш1’ гурухини ташкил этган. Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824- сон карорига 2-ИЛОВА: 1.4-бандга куйидаги тахрирдаги хатбоши кушилсин: “кенгаш карори билан олий таълим муассасасинннг ташкилий тузилмасига кушимча янги лавозим, таркибий булинмалар ва штат бирликлари и жорий этиш” таъкидланган. Аммо А.Бегматов институт илмий кенгаши билан ёки факультет деканлари билан келишмасдан, бу буйрукни бизларга курсатмасдан, ўкув булими бошлиғи Н.Алланазарова зиммасига “Назоратларнн ташкил килиш ва бахолаш” вазифасини юклаган. Буйрукнинг Келишилди кисмига айнан ўзларининг кул остида ишлайдигай ўкув-услубий бўлим ходимлари Д.Хамраев, А.Мухторова ва А.Холбоев билан келишилди, деб ёзган, уларни имзоларини олган ва коррупцион гурух тузган. Бу жараённи юристнинг имзоси билан мустахкамлаган. Албатта, ўкув жараёнининг ичига кирмаган, узок йиллар суд тизимида ишлаган, таълим тизимидаи узок булгаи юрист буйрукнинг мохиятини деярли тушунмаган. Директор буйрукди чикаргач. ўз хохишича ўз буйруғи билан бу гурухга ўзига маъкул булган ўкув бўлими ходимларинигипа киритган ва буйрукнинг 6.1 бандида ўкув булими бошлиғи Н.Алланазаровага “Назоратларни ташкил килиш ва бахолаш” номли шнчи гурух, ходимлари билан бирга назоратларни белгиланган муллатларда ташкил этнш, уларнн адолатли, шаффоф ва холисона утказиш вазифаси юклатилсин”, деб чиройли ёзиб куйган. Аслида, А.Бегматов шу банд билан СамДУ илмий кенгаши карори билан 2021 йил 29 сентябрда тасдиклаган Низомпинг 12-бандини кўпол равишда бузиб, назоратни бир ховуч ўз одамлари кулига олиб берган. Окибатда бахорги сессия даврида талабалар билиминн назорат килиш факат бир кишининг, аникроғи Н.Алланазарованинг кўлига ўтиб колган. У назоратларни ўзи билан СамДУнинг биология факультетида ишлаган ва бугунда институтнинг ўкув-услубий бўлимига методист штатларига ишга олиб келган хамтовоклари Ҳамдамова Зарнигор, Хамраев Достон (бу йигит хатто магистратурани хам тугалламан), Мўйдинова Саёхатхонлар билан ташкил этган. ёзма ЯН ишларини айнан Алланазаровани ўзи шифрлаган, ўзи хохлаган одамни олиб келиб ЯНларни текширтирган. Айнан саньатшунослик факультетида ташкил этилган барча ЯНларда Алланазарованинг шу 3 нафар ишончли вакиллари назоратларни ўтказганини ўзим гувохиман. Бу жараёнда Аллаиазарова ўзи хохлаган ишни килган. Фактларга мурожаат киламиз. Низомда “Комиссия “Ёзма иш” жавоб варакаларининг охиридаги махсус белгиланган жойга жавобларга кўйилган бахоларга мезонлар асосида такриз ёзилади... Ёзма ишларга камида икки нафар ўктувчи томонидан имзоланиши шарт". деб аник кўрсатилган. Минг афсуслар бўлсинки, саньатшунослик факультета кундузги бўлим 1-курсларида 9 март ва 12 март 2022 йил кунлари “Умимий психология” фанидан ўтказилган ЯН ишларида 157 нафар талаба катнашган. Шу ишларнинг 109 тасини Ф.Платова деган ўкитувчи текширган, 48 тасини Ёдгорова текширган. 157 дона ЯН ишлари кўздан кечирилганда, бирорта ЯН бахолаш тартиби ва мезонлари (5-боб) талабларига мос равишда бахоланмаган ва илмий тарзда такриз ёзилмаган. 22 дона ЯН ишига хеч ким имзо кўймаган, 135 дона ЯП ишларига факат бир нафар ўкитувчи томонидан имзо куйилган, окибатда холислик таъминланмаган. Алланазарова томонидан институтга таклиф этилган ўкитувчилар талабалар билимини бахолашда билганларини килишган. Бу фикримни исботи сифатида мен сизга 102-гурух талабаси Кенжаев Бобур, 104- гурух талабалари Тиловова Фарангиз ва Холмуродов Акобирларнинг ЯН ишларининг ксеронусхаларини такдим киламан. Бу ерда инсон такдирига локайдлик ва коррупция аломатлари кузга аник ташланади. Бу хакда институт

директорнинг хамтовоғи, таълим сифатини назорат килиш бўлими бошлиғи Сарвар Кўйлиевга мурожаат килсам: "Ким шундай бахолаган булса, ўша одам жавоб беради”, дейди. СамДУ илмий кенгаши тасдикдагаи Низомнииг 16- банди 3-хатбошисида "Ёзма ишларни текшириш жараёнида педагог ходимлар фаолиятини техник жихатдан таъмиилаш максадида Назоратпарни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими ходими иштирок этиш шарт , деб аник ёзиб кўйилган. Текширувчилар ишни тошнириб кетдими. НТЭЎБ ходими уни текшириб олмасдан, камчилиги билан кабул килдими. бу холатга энди у жавоб бериши шарт. Уз бахоларидан норози булган талабалар ўкув бўлими бошлиғи Н.Аллаиазаровага мурожаатлар килишди. Аммо Н.Алланазарова талабалар аппеляция беришга хакки йук, деб туриб олди. Натижада талабаларнинг баъзилари Президент порталигача мурожаат килишди. Таниш-билишчилик окибатида талабаларнинг хатлари ёпти-ёпти килииди. Охирги марта 20 май купи Низомга зид равишда аппеляция ўтказилди.


Бугун Узбекистон-Фииляидия педагогика института рахбарияти Узбекистан Республикаеи Олий ва ўрта махсус таълим вазиринииг 2018 йил 9-августдаги 19-2018-сонли буйруғига илова килинган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат килиш ва бахолаш Низомига амал килмаяпти. Албатта, юкорида таъкидланган Низомда кўрсатилган барча бандлар мамлакатимизнинг барча олий ўкув юртларида амалда. Аммо бизнинг институтда Олий ва ўрта махсус таьлим вазиринииг 19-2018 сонли буйруғи ижроси кўпол равишда бузилмокда, хаттоки Низомга амал килинмаяпти. Низомда таъкидлангаи талабалар билан оралик назоратларни, мустакил ишларни тишкил этишга ўкув бўлими бошлиғи Н.Алланазарова жон-жахди билан каршилик килмокда. Бугун институтнинг мустакил. илмий кенгашда тасдикданган ўз бахолаш МЕЗОНИ хам йуқ. Бизлар худди бошсиз чавондозга ўхшаймиз. Аслида, бизлар 2021-2022 ўкув йилини СамДУ кенгашининг 2021 йил 29 сентябрдаги 2-сон йигилиши карори билан тасдикданган “СамДУда талабалар билимини назорат килиш ТАРТИБИ ВА БАХОЛАШ МЕЗОНЛАРИ” билан бошладик. СамДУ бу мезондан 2022 йил 31 мартда воз кечди ва янги мезон асосида ишлаяпти. Виз эса гўё СамДУ воз кечган Мезон асосида ишлаяпмиз. Бу мантиксизликку!
Бугун институтда таниш-билишчилик, махаллийчилик авж олгаи. Жамоада ижтимоий-психологик мухит бузилган. А.Бегматовнинг куполлиги инсонларни кадрламаслиги, конунларни менсимаслиги, ўз билганидан колмаслиги институт ходимларини, профессор-ўкитувчиларни чарчатди. Illy боисдан институтдаги рухий мухитни ўрганишни ва А.Бегматов фаолиятига холис бахо беришингизни сўрайман.
.
Саньатшунослик факультети декани доц. И.Хайриев
24-июнь 2022 йил.

Download 24.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling