Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Молиявий маблағга бўлган талаб ва унинг ҳисоби


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Молиявий маблағга бўлган талаб ва унинг ҳисоби. Тадбиркорлик 
битимини тузиш молиявий харажатлар билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш ва 
тадбиркорлик фаолиятига керак бўладиган пулнинг миқдорини (Пп) 
қуйидаги формула асосида ҳисоблаш мумкин: 
 
Пп = Пи + Пм + Пв + Па + Пҳ ; 
 
Бу ерда: 
Пи – ёлланма ишчиларга маош тўлаш учун керак бўладиган пул 
маблағлари; 
Пм – сотиб олинадиган материал, хом ашё, ярим тайёр маҳсулот, 
бутлаш қисмлар, ёнилғи, энергия учун тўловлар; 
Пв – меҳнат воситалари (асосий ишлаб чиқариш фондлари) – бино, 
иншоот, узатиш мосламалари, машина, ҳисоблаш техникаси, асбоб-
ускуналар, транспорт воситаларини сотиб олишга кетган маблағлар; 
Па – ахборот учун сарфланган маблағлар; 
Пҳ – бошқа ташкилотлар хизматига (қурилиш ишлари, транспорт 
хизматлари ва бошқаларга) кетган тўловлар. 
Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун тадбиркор 
бошланғич капиталга эга бўлиши керак. Ҳар қандай кишининг бунга 
имкони бўлмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатда ишбилармон тижорат банки ёки 
маблағи бор шахсга кредит олиш учун мурожаат қилади. Бунинг бошқа 


51 
йўли ҳам бор – тадбиркор ишлаб чиқариш омиллари (бино, ускуна, хом ашё, 
материал, ахборот ва бошқалар)ни кредитга ҳам олиши мумкин. Барибир 
тадбиркор кредит берган шахсга олинган пул маблағини ёки кредитга 
олинган ишлаб чиқариш омилларининг қийматини қўшимча фоизлар билан 
қайтариши керак. 
Маблағларни имтиёзли асосида давлат тузилмалари ажратиши 
мумкин. Бунинг учун Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлан-тиришга 
ёрдам бериш мақсадида маҳсус жамғармалар тузилиб, кредит беришга 
имтиёзлар яратилгандир. 
Ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятида билвосита 
иштирокчи бўлиб, унда молия солиқ органлари иштирок этади. Улар 
тадбиркорлик фаолияти ҳисобидан маҳаллий бюджетга мажбурий 
тўловлар, ажратмалар ва жарималар ўтказиш билан шуғул-ланадилар. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling