Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Тақризчилар
Қориева Ё.К., иқтисод фанлари доктори, профессор 
Суюнов Д.Х., иқтисод фанлари доктори, профессор 
 
 
 



КИРИШ 
 
Фанни ўқитишнинг долзарблиги. Ҳозирги кунда республи-камизда 
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор 
берилмоқда. Чунки, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривож-лантириш 
масаласига давлатимиз иқтисодий сиёсатининг стратегик вазифаси 
сифатида қаралмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов 2009 йилнинг 
асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январда бўлиб ўтган мажлисидаги 
«Асосий вазифамиз- ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаровонлигини 
янада юксалтиришдир» номли маърузасида кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни ривожлантириш ва бу борада зарурий чора-тадбирлар 
мажмуини амалга ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтар экан, 
“Ҳозирги кунда кичик бизнес субъектлари ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 
50 фоизини ишлаб чиқармоқда. Ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич 30 
фоизни ташкил этган эди. Бундай натижа биринчи навбатда кичик бизнес 
ва 
ҳусусий 
тадбиркорлик 
давлат 
томонидан 
доимий 
қўллаб-
қувватланаётгани 
самарасидир”
1
,- 
деб 
алоҳида 
таъкидлаши 
мамлакатимизда 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорликни 
ривожлантиришни янги босқичларга кўтаришни назарда тутади.
Бугунги кунда ушбу соҳа нафақат миллий иқтисодиётнинг ўсиш 
суръатларини жадаллаштиришда, балки бугунги кун учун долзарб 
ҳисобланган аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш 
масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тутмоқда. 
Лекин, шу билан бирга, бу борада айрим муаммоларга ҳам дуч 
келинмоқдаки, бунинг асосий сабаби кичик бизнес ва тадбиркорлик 
фаолиятини бошлаётган шахсларнинг ишни нимадан бошламоқ 
кераклиги, уни қандай ташкил этиш зарурлиги ва бошқариш сирлари 
ҳақида тўла тасаввурга эга эмаслигидадир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, 
мазкур ўқув қўлланма юқоридаги муаммоларни самарали бартараф 
этишга муҳим ҳисса қўшади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling