Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Маълум даврдаги харажатлар


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

 
Маълум даврдаги харажатлар: 
а) сотиш билан боғлиқ харажатлар
б) бошқариш билан боғлиқ харажатлар (маъмурий харажатлар); 
в) бошқа жараёнлар билан боғлиқ харажатлар. 
 
Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар: 
а) фоизлар бўйича харажатлар; 
б) хорижий валюталар билан боғлиқ операцияларда курсларнинг 
салбий фарқи; 
в) қимматбаҳо қоғозларни қайта баҳолаш; 
г) моливий фаолият билан боғлиқ бошқа харажатлар. 
Тасодифий харажатлар (табиий офатлар натижасида келиб 
чиқадиган харажатлар). 
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг юритиши давомида келиб 
тушадиган даромадлари ўз хусусиятларига кўра қуйидагича гуруҳланади 
ва у ҳисоботларда қуйидаги асосий бўлимлар бўйича акс этади: 
- сотишдан тушган соф тушумлар; 
- асосий фаолият соҳаларидаги бошқа даромадлар (операцион 
даромадлар); 
- молиявий фаолият соҳаларидаги даромадлар; 
- тасодифий даромадлар. 
Сотишдан тушган соф тушумлар – маҳсулотлар (ишлар, 
хизматлар)ни сотишдан тушган тушумлардан, қўшимча қиймат солиғи, 


188 
акциз солиғи, экспорт солиғи (сотиб олувчи томонидан бериладиган айрим 
скидкалар) ва бошқа тўлов ҳамда ажратмаларни олиб ташлагандан кейин 
қолган қисми сифатида ҳисобланади. 
Корхоналарнинг экспорт фаолияти билан боғлиқ операциялардан 
тушган фойда ва даромадларни ҳисоблаш, маҳсулотлар (ишлар, 
хизматлар)ни сотишдан тушган тушумлар ҳажмини аниқлаш каби 
белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Асосий фаолият соҳаларидаги бошқа даромадлар (операцион 
даромадлар) ҳисобот бўлимининг «Бошқа даромадлар ва тушумлар» 
моддасида кўрсатилади. 
Ушбу даромадларга: 
- хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун турли хилдаги 
санкциялар, жарималар, пенялар, шунингдек, келтирилган зарар ва 
камомадларни қоплаш; 
- ҳисобот йилида, ўтган йилдаги даромадлар ва фойдаларни ҳисоблаш 
натижасида топилган сумма; 
- маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ёки ишлаб чиқариш 
жараёнлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар, яъни рента 
даромадлари, хизмат кўрсатиш тармоқларидан тушган даромадлар, 
корхона тизимидаги ошхоналар ва кафелар ҳисобидан келиб тушадиган 
тушумлар; 
- асосий фондлар ва корхонанинг бошқа мол-мулкларининг 
фаолиятидан келиб тушадиган молиявий даромадлар киради. 
Молиявий фаолият соҳаларидаги даромадлар қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
- роялти (лицензия битимида кўрсатилган нарсадан фойдаланиш 
ҳуқуқи учун сотувчига вақт-вақти билан пул ўтказиб туриш) ва трансферта 
(эгасининг номи ёзилган қимматбаҳо қоғозларни бир киши номидан бошқа 
кишига ўтказиш) капиталларини тўплаш; 
- корхона тизимида фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг қим-матбаҳо 
қоғозларга қўшган улушларидан келиб тушадиган дивидендлар 
ҳисобидаги даромадлар; 
- валюта счётлари бўйича курслар фарқининг ижобий салдолари; 
- шўъба корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозларга сарфланган маб-
лағларини қайта баҳолаш ҳисобидан келиб тушадиган фойдалар ва 
бошқалар. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling