Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


 Самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

 
8.6. Самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари 
Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар фаолияти ишлаб 
чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларини доимо 
қидиришни талаб қилади. Агар шундай қилинмас экан, корхонанинг қатъий 
рақобат мухитида омон қолиши қийиндир. Бу айниқса, кичик ва ўрта 
корхоналарга тегишлидир. Аввал айтиб ўтилганидек, уларнинг вужудга 
келиши ва ривожланишининг барча босқичларида қийинчиликлар ва ҳал 
қилинмаган муаммолар жуда кўп учрайди. 
Тадбиркор муваффақиятли фаолият юритиши учун оддий бозор 
омиллари (маҳсулотни доимо янгилаш, сифатини ошириш, маркетинг 
тадқиқотлари, муваффақиятли рақобат ва бошқалар)дан ташқари ўз 
фаолиятининг самарадорлигига эришишнинг турли-туман йўлларидан 
фойдаланиши зарур. Булар қуйидагилардир: 
- илғор технология ва замонавий ускуналардан фойдаланиш
- хом ашё ва материалларнинг янги турларини қўллаш; 
- асосий фондлардан яхшироқ фойдаланиш; 
- айланма маблағларни айланишини жадаллаштириш; 
- меҳнатни ташкил қилишнинг самарали шакллари ва усулларини қўллаш; 
- менежмент фани ва амалиётининг илғор ютуқларидан фойдаланиш; 
- мамлакатимиз ва хориж фирмаларининг илғор тажрибаларини татбиқ 
этиш ва бошқалар. 
Қисқа хулосалар 
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарининг иш фаолияти 
уларнинг молиявий фаолияти билан чамбарчас боғлангандир. Молиявий 
ҳолат корхонанинг ҳар томонлама фаолияти натижаларини акс эттиради. 
Корхоналар 
фаолиятининг 
молиявий 
натижаларини 
ифодаловчи 
кўрсаткичлардан асосийси фойда хисобланади.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни кредит билан таъминлаш деганда, бу 
уларга пул ёки товар шаклидаги воситаларни маълум муддатга ҳақ тўлаш 


212 
шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган 
муносабатлар тушунилади. кредитнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд: 
тижорат кредити; банк кредити; истеъмол кредити; давлат кредити ва 
халқаро кредит. Кредитларнинг фоиз ставкалар мамлакатнинг ссуда 
капиталлари бозорида аниқланади. Халқаро кредитланинг фоиз ставкалари 
эса жаҳон ссуда капиталлари бозорида аниқланади. Унга халқаро молия 
бозоридаги ҳолатлар бевосита таъсир кўрсатади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
корхоналарида самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари бўлиб 
қуйидагилар 
ҳисобланади: илғор 
технология 
ва 
ускуналардар 
фойдаланиш; хом ашё ва материалларнинг янги турларини қўллаш; асосий 
фондлардан унумли фойдаланиш; меҳнатни ташкил этишнинг самарали 
усулларини қўллаш; хориж фирмаларининг илғор тажрибаларидан 
фойдаланиш ва ҳ.к. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling