Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Маҳсулотга материал сарфланиши


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Маҳсулотга материал сарфланиши. Бу айланма фондлар (маблағлар)дан 
фойдаланишнинг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, у корхонанинг 
истеъмол қилинган айланма фондлари қийматининг ишлаб чиқарилган 
маҳсулот қийматига нисбати билан аниқланади. 
Маҳсулот бирлигига сарфланган хом ашё ва материалларнинг миқдори 
ҳақида дарак берувчи табиий ўлчовдаги аниқ кўрсаткичларни ҳам худди шу 
кўрсаткичга ўхшаб ҳисоблаш мумкин. Бу кўрсаткичлар хўжаликни 
исрофгарчилик ёки тежамкорлик билан олиб борилганлигини кўрсатади. Бу 
пировардида таннархнинг пасайиши ва фойданинг кўпайишига таъсир 
қилади. 
Кўриб ўтилган кўрсаткичлар корхона фаолиятини баҳолаш учун муҳим 
аҳамиятга эга бўлсада, бироқ чекланган характерга эгадир. Улар ишлаб 
чиқариш ва харажатларнинг иқтисодий самарадорлиги ҳақида тўлиқ тасаввур 
бермайди, балки фақат ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланишни 
ифодалайди. Харажатларнинг умумий самарадорлиги ҳақидаги яхлит 
таърифни умумий ва солиштирма иқтисодий самарадорлик беради. 
Умумий иқтисодий самарадорлик қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: 
 
Е = Фойданинг ўсиши (П) / Капитал қўйилмалар (К) 
Ҳар бир алоҳида ҳолда харажатларнинг умумий иқтисодий 
самарадорлиги кўрсаткичлари бошқа даврлар ёки бошқа корхоналар учун 
меъёрий ёки ҳудди шундай кўрсаткичлар билан солиштирилади. 
Ечимлар вариантларини солиштиришда харажатларнинг солиш-тирма 


209 
иқтисодий самарадорлиги ҳисобланади. Энг кам қилинган хара-жатлар энг 
мувофиқ вариантнинг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади: 
З
п
 = С + Е
п 
К → минимум 
бу ерда, З
п
– ушбу вариант бўйича берилган харажатлар;
С – жорий харажатлар (таннарх);
К – капитал қўйилмалар; 
Е
п
– капитал қўйилмалар солиштирма иқтисодий самара-дорлигининг 
меъёрий коэффициенти. Халқ хўжалиги бўйича у 0,16 деб белгиланган. 
Ушбу коэффициентдан келиб чиққан ҳолда харажатларнинг ўрнини 
қоплаш муддатини аниқлаш мумкин: 
Т
ок
= 1 : 0.16 = 6,25 йил 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling