Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


-жадвал. Сотилган маҳсулотлар рентабеллигининг таҳлили


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

8.4.4-жадвал. Сотилган маҳсулотлар рентабеллигининг таҳлили 
Кўрсаткичлар 
Ўтган 
йилда 
Ҳисобот 
йилида 
Фарқи 
(+; -) 
Сотишдан олинган соф фойда, минг сўм 
122441 
126086 
+3645 
Сотилган маҳсулотнинг таннархи, минг сўм 
96042 
99382 
+3340 
Сотилган маҳсулотдан ялпи фойда, минг сўм 
26399 
26704 
+305 
Сотилган маҳсулотнинг рентабеллиги, % да 
21,6 
21,1 
-0,4 
Жадвал маълумотлари кўрсатишича, ҳисобот йилида сотилган 
маҳсулотларнинг рентабеллилиги ўтган йилга нисбатан 0,4% га пасайган. 
Бу сотишдан соф фойда миқдорини 3645 минг сўмга кўпайгани 
натижасида содир бўлган. 
Ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш самарадорлиги 
кўрсаткичлари. Меҳнат 
унумдорлиги – бу 
ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигининг 
энг 
муҳим 
ўлчовларидан 
биридир. Меҳнат 
унумдорлиги 
билан 
ходимларнинг 
ишлаб 
чиқариш 
фаолияти 
самарадорлиги аниқланади. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши жонли ва 
буюмлашган меҳнатнинг тежалишини билдиради. 
Меҳнат унумдорлиги – бу бир ходим томонидан иш вақти бирлиги 
ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг микдори ёки маҳсулот бирлигини 
ишлаб чиқаришга иш вақтининг микдори билан ўлчанган жонли меҳнат 
сарфининг самарадорлигидир.
Биринчи кўрсаткич бир ходимнинг вақт бирлиги ичида ишлаб 
чиқарган маҳсулотини аниқлайди: 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори (Қ) 
Ишлаб чиқариш = 
Ишланган вақт (Т) 
Иккинчи кўрсаткич меҳнат сарфини, яъни маҳсулот бирлигига 
сарфланган вақтни аниқлайди: 
Ишланган вақт (Т) 
Меҳнат сарфи = 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори (Қ) 
Меҳнат унумдорлигининг ошиши маҳсулот ишлаб чиқаришни 
кўпайтиришга, маҳсулот таннархини пасайтиришга, иш кучига эҳтиёжни 
нисбатан қисқартиришга, ходимлар иш ҳақининг ўсишини таъминлашга 
имкон беради. Буларнинг барчаси кичик корхонанинг муваффақиятли 


207 
ишлаши учун зарурдир. 
Меҳнат унумдорлигининг қуйидаги кўрсаткичлари мавжуд: бир 
ишчининг ўртача йиллик ишлаб чиқариши (маҳсулот ҳажмини 
ишловчиларнинг ўртача рўйхат сонига бўлиш йўли билан аниқланади); битта 
ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик ишлаб чиқариш (маҳсулот ҳажмини 
ишчиларнинг ўртача рўйхат сонига бўлиш йўли билан аниқланади); битта 
ишчига тўғри келадиган ўртача кунлик ишлаб чиқариш (бир кунлик маҳсулот 
ҳажмини барча ишчилар сонига бўлиш йўли билан аниқланади); битта 
ишчига бир соатга тўғри келадиган ўртача ишлаб чиқариш (бир соатда ишлаб 
чиқарилган маҳсулот ҳажмини барча ишчилар сонига бўлиш йўли билан 
аниқланади). 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling