Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
- Bu sahifa navigatsiya:
- Р = П (У – С)*100 / (Ф о + Ф об );
Р
1 = Р / Фа , Р 2 = Р / Фз ; 205 бу ерда, Р – фойда; Р1 , Р2 – фойда меъёри (1- ва 2-вариантлар); Фа, Фз – аванслашган фондлар ва таннарх фондлари. Айланишлар сони п = Фз /Фа бўлганлиги учун Р 2 = Р 1 х п. Корхона рентабеллиги меъёрини қуйидагича ҳисоблаш мумкин: Р = П (У – С)*100 / (Ф о + Ф об ); Бу ерда, Р – фойда; П – маҳсулот ҳажми; У – маҳсулот бирлигининг нархи; С – маҳсулотнинг таннархи; Ф о – аcосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати; Ф об – айланма маблағларнинг ҳажми. Корхоналар иш амалиётида рентабелликнинг бир қатор кўрсаткичлари қўлланилади. Маҳсулотнинг рентабеллигини сотилган барча маҳсулотлар бўйича ва унинг алоҳида турлари бўйича аниқлаш мумкин. Биринчи ҳолда у маҳсулотни сотишдан олинган фойданинг уни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларига нисбати сифатида аниқланади. Сотилган маҳсулотларнинг рентабеллиги товар маҳсулотини сотишдан олинган фойданинг маҳсулотни сотишдан тушган тушумга нисбати сифатида; баланс фойдасининг маҳсулотни сотишдан олинган фойдага нисбати бўйича; соф фойданинг сотилган маҳсулотдан тушган тушумга нисбати бўйича ҳисобланади. Ишлаб чиқариш фондларининг рентабеллилиги баланс фойдаси-нинг асосий ишлаб чиқариш фондлари ва моддий айланма маблағ-ларнинг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида ҳисобланади. Бу кўрсаткични соф фойда бўйича ҳам ҳисоблаш мумкин. Корхона қўйилмаларининг рентабеллилиги унинг ихтиёрида бўлган мулкнинг қиймати бўйича аниқланади. Ҳисоблашда баланс ва соф фойда кўрсаткичларидан фойдаланилади. Мулкнинг қиймати бухгалтерия баланси бўйича аниқланади. Бу кўрсаткич корхона мулкининг бир сўм қўйилмаларига сотиш даражасини ифодалайди. Корхона шахсий маблағларининг рентабеллиги соф фойданинг баланс бўйича белгиланган, унинг шахсий маблағларига нисбати билан аниқланади. Узоқ муддатли молиявий қўйилмаларнинг рентабеллиги қиммат-баҳо қоғозлар ва бошқа корхоналарда улушли иштирок этишдан даромадлар миқдорининг узоқ муддатли молиявий киритмаларнинг умумий хажмига нисбати сифатида ҳисобланади. Қуйидаги 8.4.4-жадвалда рентабелликнинг таҳлили ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling