Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Маҳсулотнинг сотилишидан тушган тушум


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Маҳсулотнинг сотилишидан тушган тушум – корхона томонидан 
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар 
учун олинадиган пул маблағларининг ҳажмидир. Бу корхона харажатларини 
қоплаш ва даромадларни шакллантириш маблағларининг асосий 
манбаидир. 
Асосий маҳсулотни сотишдан тушган тушумдан ташқари, корхона 
бошқа сотишлардан ҳамда сотишдан ташқари операциялардан тушумлар 
олиши мумкин. 
Тадбиркорлик фаолияти жараёнида моддий ишлаб чиқариш соҳасида 
яратилган соф даромадни акс эттирувчи фойда корхона фаолиятининг энг 
муҳим умумлаштирилган кўрсаткичи ҳисобланади. 
Тадбиркор ҳамма вақт фойда олишни максад қилиб қўяди, аммо ҳамма 
вақт ҳам фойда ололмайди. Агар тушум таннархга тенг бўлса, унда фақат 
маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг ўрнини қоплашга 
эришилади. Тушумдан ошиб кетувчи харажатларда корхона салбий 
молиявий натижа кўради, бу уни мураккаб молиявий аҳволга солиб қўяди, 
банкротлик ҳам истисно эмас. 
Маҳсулотларни сотишдан олинган фойда (зарар) қўшимча қиймат 
солиғи ва акцизсиз маҳсулот сотишдан тушган тушум ва маҳсулотларнинг 
таннархига киритилган ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ўртасидаги 
фарқ сифатида аниқланади. 
Келтирилган таърифдан фойда корхонанинг ўз маҳсулотлари (ишлари, 
хизматлари)ни талаб ва таклиф асосида вужудга келган нархлар бўйича 
сотишдан ҳосил бўлган ялпи даромад ҳажмига боғлиқлиги маълум бўлади. 
Корхонанинг ялпи даромади – маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни 
сотишдан тушган тушумдан моддий харажатларни чиқариб ташлагандан 
кейин иш ҳақи ва фойдани ўз ичига олувчи корхона соф маҳсулотларидан 
иборатдир. 
Бозор муносабатлари шароитида корхона энг катта фойда олишга эриша 
олмаса, товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш бозорида ўз мавқеини 
мустаҳкам ушлаб туриш, рақобат шароитида ўзининг ишлаб чиқаришини 
динамик ривожланишини таъминлашга имкон берувчи фойда ҳажмини 
олишга ҳаракат қилиши керак. 
Умумхўжалик фаолиятидан олинадиган фойда (зарар) қуйидаги алгебраик 
сумма тарзида ҳисобланади: асосий фаолиятдан фойда плюс дивидендлар ва 
фоизлар бўйича даромадлар плюс ёки минус инвестициялар ва қимматбаҳо 
қоғозларни қайта баҳолашдан келадиган даромадлар (зарарлар) ва минус 
фоизлар бўйича харажатлар плюс ёки минус бошқа молиявий фаолиятдан 
даромадлар (зарарлар). 
Солиқ тўлангунга қадар фойда умумхўжалик фаолиятидан фойда ва 
фавқулодда фойдалар ва зарарлар салдосининг алгебраик суммаси 


204 
сифатида аниқланади. 
Солиқ тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда 
даромад солиқларини чиқариб ташлаш билан солиқлар тўлангунга қадар 
фойда ва минус ҳали ҳеч қаерда ҳисобга олинмаган бошқа солиқлар ва 
тўловлардан иборат бўлади. Қуйидаги 8.4.3-жадвалда корхона фойда 
олишининг таҳлили берилган. 
 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling