3 -мавзу. Корхона операцион фаолиятининг таҳлили
3.1. Операцион фаолият таҳлилининг мазмуни ва муҳим вазифалари
Операцион фаолият- хўжалик субъектнинг асосий даромад олиб келувчи фаолият туридир.
Операцион фаолият таҳлилида хўжалик субъекти асосий фаолиятининг муҳим объектлари: меҳнат воситалари, предметлари ва меҳнат ресурларининг таъминоти, ишлаб чиқариш, сотиш ва натижага эга бўлишдаги комплекс тизим ўрганилади.
1.Меҳнат воситалари ва улардан самарали фойдаланишни таҳлили.
Асосий фаолиятда фойдаланиладиган меҳнат воситаларига асосий воситалар, номоддий активлар киритилади. Уларнинг одатда актив ва пассив турлари таркибланади.
Актив асосий воситалар бу ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашувчи меҳнат воситаларидир.
Пассив асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнига муҳим шароит таъминлаб берувчи меҳнат воситаларидир.
Асосий воситалар ва номоддий активлар таҳлил этишда уларнинг таркиби, ҳаракати, ҳолати, самарадорли, рентабелли ва унинг динамик ўзгаришларига муҳим аҳамият қаратилади.
Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади1:
а) бир йилдан ортиқ хизмат муддати;
б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.
Корхона раҳбари шунингдек, ҳисобот йилида активларни бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар сифатида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақлидир.
3.1 -жадвал
Асосий воситаларнинг таснифий жиҳатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |