Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Инсофбу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси ва 
қобилияти, ишда, кишиларга муносабатда ҳалоллик, тўғрилик. Баробарлик, 
софдиллик ва ҳақиқатгўйликдир. Ўзгани ўз ўрнига ва шунингдек, ўзини 
ўзгани ўрнига хаёлан қўйиб кўриш ҳам инсофга киради. Юқорида 
таъкидлаганимиздек, тўқ очни, бой камбағални, бахтли бахтсизни, толеи 
баланд толеи забунни, омадли омадсизни, соғлом ва беморни ўз ўрнига 
қўйиб кўролса ва аксинча ҳам худди шундай бўлса олам гулистон – 
инсофлилар сафи кўпаяверади.
Инсоф – ҳар қандай кишининг, хусусан, раҳбар ёки тадбиркорнинг 
жамият олдида, теварак-атрофидаги кишилар назарида ўз хатти-ҳаракати 
билан маънавий масъулиятни ҳис этишининг ифодасидир.
Адолат – бу барча фазилатлар ичидаги энг олий фазилатдир. 
Адолатпарвар тадбиркор ёки раҳбарнинг ахлоқий ҳислатлари бемалол 
қонун ўрнини боса олади. Улуғ аллома Насриддин Тусий ижтимоий 
адолатнинг уч асосий талаби мавжудлигини ва жамият тараққиётини 
белгиловчи муҳим омил эканини алоҳида уқтирган эди:
 
Адолатнинг биринчи талабиаҳоли турли табақаларининг ўзаро 
уйғун бўлишини таъминлашдир.
Адолатнинг иккинчи талаби, эл-улуснинг ҳақ-ҳуқуқини тенг 
таъминлаган ҳолда кишиларни хизматга тайинлашда шахснинг салоҳияти 
ва имкониятларидан келиб чиқиш.
Адолатнинг учинчи талаби, барчанинг тенг фаровонлигини ҳимоя 
қилиш билан бирга бу фаровонликни юзага келтиришдаги хизмати ва 
ҳуқуқига қараб, ҳар бир инсон ўз улушини олишга имкон яратишдан 
иборат.
Бу каби давр ва ҳаёт тажрибасида тасдиқланган фикрлар саккиз аср 
чамаси ўтиб, Президент Ислом Каримовнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига 
хос тарзда ифода топмоқда. Бунга ишонч хосил қилмоқ учун 
юртбошимизнинг маърузаларидан биридаги ушбу фикрга диққат 
қилайлик: “Давлат жамиятнинг кескин табақаланишига – ошиб-тошиб 
кетган бойлару, камбағал қашшоқларга бўлиниб кетишга йўл қўймаслиги 
керак”.
Бундан шу хулоса келиб чиқадики, ҳар турли қинғир йўллар билан 
ҳаддан ташқари бойлик орттириб ўзини қўярга жой тополмай, “тўқликка 
шўхлик” қиладиган кимсаларнинг жиловини торти қўйиш билан бирга, 
ҳалол меҳнат кишиларига имконият яратиб бериш, уларни қўллаб-
қувватлаш, зарур бўлса, рағбатлантириб бориш давлат сиёсатининг муҳим 
йўналишларига айланган.
Адолатнинг иккинчи талаби сифатида Президент жамият тараққиёти 
ва унинг сиёсий муҳитини белгилашда раҳбар кадрларни танлаш ва уларни 
жой-жойига қўйишга катта аҳамият беради ва бу масалага ҳал қилувчи 


219 
маънавий-сиёсий омил, туб ислоҳотларнинг таянчи ва бош йўналтирувчи 
кучи, деб қарайди: “Халқнинг дардига бефарқ қарайдиган, ўз манфаатидан 
бошқа нарсани ўйламайдиган, худбин ва тамагир раҳбарлар мамлакатимиз 
равнақига, халқимиз фаровонлигига тўсиқ бўлмоқда. Энди улар билан 
муроса қилиб бўлмайди. Бизга шундай раҳбарлар керакки, токи улар элим 
деб, юртим деб куйиб-ёниб, ўз ҳаловатларидан кечиб меҳнат қилсинлар! 
Барча бўғинларда инсофли, диёнатли, билимдон, тажрибали 
раҳбарлар бошчилик қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, 
унинг манфаати учун мардлик, жонкуярлик билан ишламас экан 
ишларимиз кўнгилдагидек бўлмайди”. 
Адолатли жамиятда халқнинг эртанги кунга ишончи ва бунёдкорлик 
ишига рағбати кучли бўлади. Шунинг учун ҳам Президентимиз: “Биз 
шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатпарвар демократик давлат 
қуришга интиляпмиз. Адолатга интилиш – халқимиз маънавий-руҳий 
дунёсига хос энг муҳим хусусият. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий 
ва ижтмоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий 
кўмаклашув механизмида ўз аксини топиши керак”, - масаласини долзарб 
вазифа қилиб қўйди.
Иқтидорли
1
деганда бирор соҳа бўйича лаёқатини онгли равишда 
сезган, ўзидаги қобилиятни тўла намоён қилиш учун қатъият кўрсата 
оладиган кишилар тушунилади. Иқтидорли одамлар куч-қувватини 
аямайди ва кутиладиган натижасига – мақсадига етади, яъни ўзини бор 
бўйича кўрсатади.
Улар ишда мардлик, чидамлилик, ўз-ўзини бошқара олиш, 
ташаббускорлик каби ҳислат ва фазилатларга эга бўлишади, ўз хатти-
ҳаракатларига ҳамиша танқидий кўз билан қарайдилар, доимо олға қараб 
интиладилар, эришган самаралари билан ҳеч қачон чекланиб қолишмайди. 
Иқтидорли инсонлар ўз фаолиятлари билан ҳатто баъзи бир камҳаракат 
катта истеъдод эгаларига қараганда ҳам жамиятга кўпроқ фойда 
етказишади.
Қайд қилинган фазилатлар мужассамланмаган раҳбар раҳбарлик 
лавозимига ёки таниш-билиш ёки қариндош-уруғчилик, ёинки пора бериб 
эришган. Бу нафақат давлатнинг, балки бутун халқнинг турган-битган 
шўридир.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling