Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши


Download 7.43 Mb.
bet1/10
Sana12.11.2023
Hajmi7.43 Mb.
#1767705
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу. Слайд (2)

3-мавзу. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.

  • Режа:
  • Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол.
  • Ўзликни англашга интилишнинг кучайиши. Сиёсий тизимдаги ўзгаришлар.
  • Мустақилликнинг илк даврида давлат суверенитетини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар.

Адабиётлар рўйхати

  • Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.–Т.:Ўзбекистон, 2011.
  • Жўраев Н., Файзуллаев Т., Усмонов Қ. Ўзбекистон тарихи. Миллий истиқлол даври. Т.: «Шарқ», 1998 й.
  • Мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғат. Т.: «Шарқ», 1998й.
  • Муртазаева Р.Х. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Ўқув қўлланма. –Т.: Академия, 2010.
  • Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.1-7. Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2001-2004 й.
  • Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон Чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Т.: «Шарқ», 2000 й.
  • Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб, Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Т.: «Шарқ», 2000 й.
  • Ўзбекистоннинг янги тарихи. Учиничи китоб, Мустақил Ўзбекистон тарихи. Т.: «Шарқ», 2000 й.
  • Левитин Л.Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида.Т.:«Ўзбекистон»,2001 й.

Интернет сайтлари:

  • www. lex.uz
  • www. prezident.uz
  • www. ziyonet.uz
  • www.istoriya.ru.
  • www.press-servise.uz.
  • Жамият ва бошқарув журнали – www.rzultacademyfreenet.uz
  • Маърифат журнали – www.ma’rifat-inform.uz
  • Мозийдан садо журнали – www.moziy.dostlink.net
  • Ташқи ишлар вазирлиги – www.mfa.uz
  • Туркистон газетаси – www.turkistonsarkor.uz
  • Халқ сўзи газетаси – www.infoxs.uz

1989 йил 23 июн куни республика раҳбарлигига Ислом Каримов сайланди.

  • Янги раҳбарнинг фаолияти Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, топталган ҳуқуқларини тиклаш каби олийжаноб ва хайрли ишдан бошланди.
  • “Пахта ишлари”ни кўриб чиқиш учун махсус комиссия тузилди. Комиссия иш фаолиятига 40 минг томдан иборат ишни кўриб чиқиш топширилди.
  • XX асрнинг 80-йиллари собиқ совет давлатида ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан яққол туназзул ҳолати юзага келиб қолган давр эди. "Қайта қуриш" сиёсати барбод бўлиши, маъмурий-буйруқбозликка асосланган, мулкчиликнинг турли шакллари рақобат асосида сақланишни инкор этган мавҳум сиёсий, синфий, умумий манфаатларни миллий манфаатлардан устун қўйган, ягона партия иш ҳукмронлигига таянган мустабид тузум бутунлай истиқболсиз эканини амалда яна бир бор кўрсатган эди.
  • Юзага келган турли ижтимоий ва иқтисодий характердаги муаммолар мавжуд салбий вазиятни кескинлаштириб юборган, бироқ 1989 йилнинг иккинчи ярмидан республикадаги ўзгаришлар “пахта иши” қатағонлари билан боғлиқ бўлган Т.Гдлян гуруҳига нисбатан муносабатли ҳам ўзгартириб юборди. 1989 йилга қадар республика аҳолиси орасида қўрқув ҳиссини уйғотиб келган "пахта иши" ёки "ўзбеклар иши" уйдирмаларига ҳам 1989 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб барҳам берила бошланди.
  • Халқнинг прокуратура органларига ишончини уйғотиш, биринчи навбатда халқ ва юрт манфаатларидан келиб чиқиб иш ташкил этиш, Гдлян-Ивановлар томонидан содир этилган қонунбузарликларга барҳам бериш, уларга нисбатан жиноий иш кўзғаш, ноқонуний жазога тортилганларни озод қилиш, марказдан келган "қонун посбонларини" келган жойига қайтариб юбориш, марказ билан алоқани аста-секин узиш ишлари энг муҳим вазифага айланди.

Download 7.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling