Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши


-йилларнинг бошларига келиб Ўзбекистонда халқнинг мустақилликка эришишидан иборат азалий орзусини амалга ошириш бош масала бўлиб қолди


Download 7.43 Mb.
bet3/10
Sana12.11.2023
Hajmi7.43 Mb.
#1767705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу. Слайд (2)

90-йилларнинг бошларига келиб Ўзбекистонда халқнинг мустақилликка эришишидан иборат азалий орзусини амалга ошириш бош масала бўлиб қолди.

  • Мамлакатда шундай вазият вужудга келдики, бир томондан, бир-бирига қарама-қарши бўлган турли қарашлар шаклланди. Иккинчи томондан, ўша даврдаги марказий давлат раҳбарияти мамлакат ичкарисидаги вазиятни тўғри баҳолай олмади, миллий республикаларда мустақилликка эришиш тобора кучайиб бораётганининг олдини ололмай қолди.
  • 1990-1991-йилларда иқтисодиёт орқага қараб кета бошлади ва халқнинг турмуш тарзи, шароити ёмонлаша борди. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таназзулга юз тута бошлади.

Мутахассислар ана шундай тисарилиш ҳодисасини мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига учта йўналишдаги кучлар манфаатлари тўқнашгани билан изоҳлайдилар. Жумладан:

  • Биринчи кучлар - Н.Рижков ва В.Павлов Дастури тарафдорлари. Улар собиқ СССРни сақлаб қолиш, халқ хўжалигини марказдан бошқариш, ҳуқуқни кўпроқ марказда тўплаш ниятида эдилар. Улар иқти­содиётни ривожлантиришда социалистик йўлдан воз кечмасликни талаб қилар эдилар.
  • Иккинчи кучлар - С.Шаталин гуруҳи аъзолари тарафдорлари. Улар СССРни тарқатиб юбориш, иттифоқдош республикалар ўрнида суверен, Мустақил Давлатлар тузиш, чексиз хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, колхоз ва совхозларни тугатиб, фермер хўжаликлари тузишни кўзда тутдилар. Бу моҳиятан иқтисодий ривожланишнинг сотсиалистик йўлидан воз кечишни билдирар эди.
  • Учинчи кучлар - бу М.Горбачёв Дастурини қувватловчилар. Улар муроса йўлини қидириб, юқорида тилга олинган ҳар икки дастур йўналишларини уйғунлаштириш ва СССРни сақлаб қолиш, марказлашган маъмурий буйрақбозлик ҳокимиятини йўқотмаслик, «шоковая Терапия» («фалаж қилиб даволаш») усулидан фойдаланиш ғоясини илгари сурар эди. Янги Иттифоқ Шартномасини тайёрлаш ҳам шу мақсадларга йўналтирилган эди. Жумладан, янги Иттифоқ Шартномасида мамлакат номини ҳам «Сотсиалистик Республикалар Иттифоқи» деб эмас, «Мустақил Совет Республикалари», «Мустақил Давлатлар Иттифоқи» деб аташ тўғрисидаги таклифлар ҳам ўртага ташлана бошлади.
  • 1990 йил охирларига келиб Болтиқбўйи мамлакатлари мустақиллик тўғрисидаги талабларни СССР Олий Кенгаши мажлиси ва халқ депутатлари қурилтойига кўндаланг қилиб қўйганларидан сўнг Президент М. Горбачев бир гуруҳи депутатлар ва раҳбарлар билан вазиятни ўрганиш, аниқроғи, тазйиқ қилиш, таъсирини ўтказиш мақсадида Болтиқбўйига борди.
  • Ўзбек тилига давлат тили макомини бериш ҳаракатлари 1988 йилдан бошланган бўлсада, ҳали-ҳануз бир қарорга келишнинг имкони йўқ, матбуотда эса бу ҳақида турли қарашлар ва фикрлар билдирилар, аниқ бир натижа белгилашнинг имкони бўлмас, марказнинг таъсири ҳам кучли эди. Республикада раҳбарликни бошлаган И.А.Каримов алоҳида комиссия тузиш ҳақида кўрсатма беради. Ушбу комиссия халқ фикрини ўрганиб, ўзбек тилига давлат тили макомини берувчи қонун лойиҳасини тайёрлаши керак эди. Янги тузилган комиссия таркибига норасмий ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилган эди. Лойиҳа муҳокама қилинаётган тўрт ой давомида комиссияга жами тўрт мингга яқин мактуб келиб тушди, бу хатларга жами 150 мингдан ортиқ киши имзо чеккан эди.
  • Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бу таклифлар ўрганиб чиқилди ва тезда қонун лойиҳасининг янги уч варианта юзага келди. Булар комиссия лойиҳаси, ёзувчилар уюшмаси тузган лойиҳа, норасмий ташкилотлар вакиллари тузган лойиҳалардан иборат эди. Барча лойиҳалар очиқ, холис муҳокама этилди ва уларни ўрганиш, умумлаштириш асосида янги лойиҳа тайёрланиб, у 1989 йил 11 октябрь куни матбуотда эълон қилинди. Лойиҳа умумхалқ муҳокамасидан сўнг Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1989 йил 21 октябрда бўлган 11 сессиясида "Ўзбекистон ССРнинг Давлат тили ҳақида" Қонуни қабул қилинди.

Download 7.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling