Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши


йил 28 июлда Президент Ислом Каримовнинг “Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида”ни Фармони эълон килинди


Download 7.43 Mb.
bet6/10
Sana12.11.2023
Hajmi7.43 Mb.
#1767705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу. Слайд (2)

1990 йил 28 июлда Президент Ислом Каримовнинг “Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида”ни Фармони эълон килинди.

  • Мазкур фармонинг қабул қилиниши қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириш, у ерда яшовчи фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида ташланган яна бир муҳим қадам эди.Бу ҳаракатлар замирида мустақил тикланиш, миллий давлатчиликни тузиш учун ҳаракатларни сезиш мумкин эди.
  • 1990 йил 31 октябрга келиб Олий Советнинг 12-чақириқ учинчи сессиясида Ўзбекистон Президенти тавсияси билан республика прокурорининг иттифоқ прокурорига қарамлигига барҳам бериш ва бу тизимнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Прокурори Республика олий органи томонидан тайинланди. Умуман, 1990 йилга келиб совет давлатининг ҳукмронлиги инқирозга учраётган, иттифоқдош республикалар ўз миллий мустақиллиги учун кенг ҳаракатларни олиб бораётган даврлар бўлди.
  • 1991-йил 11-январида мамлакат Президенти қишлоқ аҳолисига бевосита амалий ёрдам бериш учун навбатдаги Фармонга имзо чекди.
  • Мазкур Фармон 1989-йилда бошланган ҳақиқий янгиланишларнинг мантиқий давоми эди.
  • Президент имзолаган ҳужжатда 1991-йилда пахта экин майдони қисқартирилишини назарда тутиб, томорқа майдонларига 108,5 минг гектар ер ажратиш кўрсатилган.
  • 1991-йил 14-февралда Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
  • 1991-йил 22-июлида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми қарорида Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон ССР ҳуқуқий тобелигига ўтиши тартибини белгилаш вазифаси топширилди.
  • 1991-йил 19-августга келиб, бутун жаҳонни ҳаяжонга солган Москвада давлат тўнтарилишига уриниш бўлди.

1991 йил 19 августда Москвада давлат тўнтаришга уриниш содир бўлди.

  • Тўнтариш тарафдорларининг асл мақсадлари Иттифоқда яшовчи барча халқларнинг мустақилликка эришувига йўл қўймаслик ҳамда мамлакатдаги парокандаликдан фойдаланиб қолиш эди. Ўзбекистон раҳбарияти республика ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий қилишига, Конститутцияга қарши давлат тўнтарилишини қўллаб-қувватлаш йўлидаги иғвогарона ҳаракатларга учмаслик учун ўзларининг бутун имкониятларидан фойдаландилар. Орадан бир кун ўтгач Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида қўшма мажлиси бўлиб ўтди. И.А.Каримов республика аҳолисига мурожаат билан чиқди ва Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиш йўли қатъий эканлигини таъкидлади.
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессияси чақирилди. Унда Ўзбекистон Мустақиллиги ҳақида Қонун қабул қилинди. Олий Кенгашининг ХII чақириқ навбатдан ташқари сессияси 1991-йил 31 августда ўз ишини бошлади. Олий Кенгаш “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилди, Республика Давлат мустақиллиги тўғрисида”ги Баёнот қабул қилинди. 1 сентябр Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги куни деб эълон қилинди.
  • 1991 йил 14 сентябрида Ўзбекистон Компартиясининг Фавқулодда ХХШ сездида И.А.Каримов таклифи билан Ўзбекистон Компартияси КПСС таркибидан чиққанлиги эълон қилинди.
  • 1991 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги» қонунига асосан Ўзбекистон мустақил демократик давлат деб эълон қилинди, унинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилаш қонунлаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилиниши билан бирга Давлат мустақиллиги билан боғлиқ қонунлар тизимини яратиш зарур эди.

Download 7.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling