Олий таълим муассасаси Кенгаш котибининг лавозим вазифалари


Download 16.64 Kb.
Sana14.03.2023
Hajmi16.64 Kb.
#1266687
Bog'liq
Кенша котиби вазифалари


Олий таълим муассасаси Кенгаш котибининг лавозим вазифалари:

  • Ҳар ойда ўтказиладиган Олий таълим муассасаси Кенгаш мажлисининг иш режаси бўйича тегишли соҳалар масъулларига қарор лойиҳаларини тайёрлаш бўйича хабар бериш ва уни назорат қилиб бориш;

  • Олий таълим муассасаси Кенгаш аъзоларини Кенгаш йиғилишида иштирокини таъминлаш ва уларга мажлис куни ҳамда вақти ҳақида хабар бериш;

  • Кенгаш қарорлари лойиҳасини масъуллардан ўз вақтида олиш ва уларни расмийлаштириш;

  • Кенгаш қарорлари лойиҳаси расмийлаштирилиб, тайёр бўлгач барча кенгаш аъзоларига тарқатиш;

  • Кенгаш қарорлари ижроси устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш;

  • Кенгаш қарорлари лойиҳасини масъуллар томонидан бажарилмаган тақдирда ёзма ёки оғзаки равишда Кенгаш раисига ҳисобот бериш;

  • Кенгаш қарорларини баённома билан расмийлаштириш. Баённомаларни Кенгашнинг раиси ва кенгаш котиби томонидан имзолаб тасдиқланишини таъминлаш;

  • Кенгаш тасдиғидан ўтган барча Олий таълим муассасаси ҳужжатларининг баённомадан кўчирмасини тасдиқлаб бериш;

  • Кенгаш қарорига мувофиқ профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳамда ҳужжатларни Олий аттестация комиссиясига жўнатиш;

  • Кенгаш муҳокамасидан ўтган докторлик ва номзодлик диссертацияси мавзуларига баённомадан кўчирмани тасдиқлаш;

  • Кафедра мудири, профессор ва доцент лавозимларига кафедралар бўйича вакант лавозимларга ёпиқ овоз бериш йўли билан танлов ўтказиб, расмийлаштириш;

  • Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлар рўйхатини тасдиқлаб бериш;

  • Ҳар ўқув йили охирида Кенгаш баённомаларининг йиғма жилдини архивга топшириш;

  • Кенгаш иш режаси Кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилгандан сўнг Андижон давлат университетининг Педагогика институти директори томонидан тасдиқлатиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Қарорлари ҳамда буйруқлари асосида иш режасига ўзгартиришлар киритиш; Кенгаш йиғма жилдлар номенклатурасини доимий тарзда юритиш ва барча ҳужжатлар мониторингини амалга ошириш.

Истиқболдаги режалар:

  1. Кенгаш томонидан ОТМ Кенгашнинг 2021-2022 йилга мўлжалланган иш режасида кўрсатилган келгусидаги 11 та Кенгаш йиғилишини ўтказиш ва Кенгашда кўтарилган масалаларни баёнлаштириш.

  2. Институтда Кенгаш қарорига мувофиқ профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳамда ҳужжатларни Олий аттестация комиссиясига жўнатиш.

  3. Ўқув йили давомида йўриқномада Кенгаш котиби бажариши лозим бўлган барча вазифаларни амалга ошириш.

Download 16.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling