- Ўзбекистон Олий Кенгашнинг ХI сессияси Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги Қонунни қабул қилди. Ушбу қонунннг қабул қилиниши ўзбек халқининг, республикамизда яшовчи бошқа халқларнинг маданий-маънавий ва сиёсий ҳаётида рўй берган ғоят муҳим воқеа бўлди.
- Шундан сўнг давлат тилини изчил такомиллаштириш мақсадида кенг ҳаракатлар бошланди. Қонунда белгилангандек, Республикада қонун лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тадбирлар аниқ белгиланган ҳолда фақат раҳбар ходимларгина эмас, балки турли миллат вакиллари билан мунтазам алоқада бўлувчи кишилар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, ижтимоий таъминот, халқ маорифи, маданият ва соғлиқни сақлаш, савдо, маиший ҳизмат кўрсатиш, алоқа, транспорт, коммунал хўжалик, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ўз вазифаларини бажариши учун етарли даражада давлат тилини билишлари кераклиги таъкидланганди.
1990-йил 24-мартида - Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг бўлиб ўтган сессиясида бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, президентлик лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди
- Ўзбекистон Президентининг "Наврўз халқ байрамини ўтказиш якунлари тўғрисида" ги 1990 йил 3 майда қабул қилинган Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар йили 21 мартни дам олиш куни ва умумхалқ Наврўз байрами куни деб эълон қилинди. Наврўзнинг байрам қилиниши теран халқ анъаналари, ерга ва табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, деҳқон меҳнатини ҳурмат қилиш, яхши қўшничилик, меҳр-мурувватга ва бошқаларнинг дардига малҳам бўлишга интилишлари қудратли омил бўлди.
Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг ХII чақириқ иккинчи сессиясида (1990 й. 20 июн) қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Мустақиллик Декларацияси"дир. - "Мустақиллик Декларациясида ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи белгилаши, Декларация қоидаси билан кафолатланиши таъкидланди. Унда ўзбек халқининг асрлар давомида қўлга киритган давлат қурилиши ва маданий тараққиёт борасидаги бой тарихий тажрибаси ва анъаналари ҳисобга олинди. Декларация 12 моддадан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |