45
Тадбиркорликнинг шаклланиши ва ривожланиши учун иқтисодий,
сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилган бўлиши
лозим.
Тадбиркорлик ижтимоий муносабатлар намоён бўлишининг
шаклларидан бири сифатида фақат жамиятнинг салоҳиятини оширишга
кўмаклашиб қолмай, балки ҳар қандай инсоннинг қобилияти ва
маҳоратини намоён қилиш учун қулай
замин яратади, миллий
бойликларнинг кўпайтиришга ва жаҳон интеграциялашуви жараёнида
миллий руҳни сақлаб қолишга ёрдам беради.
Шунинг учун
тадбиркорликни ривожлантиришга ва унинг ҳуқуқий
базасини
мустаҳкамлашга давлат томонидан катта эътибор берилмоқда.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти тўғрисида
гапириб беринг.
2. Ўзбекистонда
тадбиркорлик
фаолиятининг
ривожланиши
тўғрисида нималар дея оласиз?
3. Кичик бизнесни ривожлантиришнинг қандай
афзалликлари
мавжуд?
4. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини таъминловчи қандай
қонунларни биласиз? Изоҳланг.
5. Тадбиркорлик муҳитига қандай омиллар таъсир этади?
6. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва
вазифалари нималардан иборат?
7. Мулкчилик шаклларига кўра корхоналарнинг неча тури мавжуд?
8. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва
ривожлантириш йўналишларини кўрсатиб беринг.
9. Давлатнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни
ривожлантириш
борасида қандай сиёсати амалга оширилади?
10. “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида ёшларни
кичик бизнес
ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган
чора-тадбирлар
тўғрисида гапириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: