Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
Инжиниринг
корхона – мухандислик-маслаҳат хизматларни тижоратчилик қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширади. Бундай корхона (фирма): - ишлаб чиқаришни таъминлаш; - маҳсулот сотишни уюштириш; - ишлаб чиқариш объектларини қуриб, ишга тушириш юзасидан маслаҳат бериш билан шуғулланади. Экспорт инжиниринг фирмалари бошқа мамлакатларга хизмат кўрсатади, чет элдаги илмий ғоялар ва техник ишланмаларни хорижда жорий этади, мураккаб ва улкан лойиҳаларни амалга оширади. Инжиниринг билан бирга машина ва ускуналарни экспорт қилиб, етказиб беради. Қисқа хулосалар Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг ишлаб чиқариш, тижорат, молия ва маслаҳат тадбиркорлиги каби турлари кенг ривож топмоқда. Мамлакатимизда тадбиркорликнинг якка тартибдаги, хусусий, жамоа ва аралаш шакллари фаолият кўрсатади. Жамоа тадбиркорлиги фирмалар фаолиятида ўз ифодасини топади. Фирма – муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга қараб иш тутадиган, 74 иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил корхонадир. Фирмаларнинг турлари кўп. Уларни - хусусий фирмаларга; - ширкат фирмаларига; - давлат корхоналарига; - аралаш фирмаларга ажратиш мумкин. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Тадбиркорликнинг қандай турларини биласиз? 2. Ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг моҳияти нимадан иборат? 3. Тижорат тадбиркорлигининг моҳиятини тушунтириб беринг. 4. Молиявий тадбиркорликнинг фаолият моҳияти нимадан иборат? 5. Консалтинг нима? Унинг истиқболи ҳақида гапириб беринг. 6. Тадбиркорликнинг қандай шаклларини биласиз? 7. Якка тадбиркорлик нима? У қандай турларга бўлинади? 8. Хусусий тадбиркорлик якка тадбиркорликдан нима билан фарқ қилади. 9. Акциядорлик жамиятлари қандай турларга бўлинади? 10. Холдинг компаниялари фаолияти тўғрисида гапириб беринг? 11. Қандай корхоналар инжиниринг корхона ҳисобланади, уларнинг асосий фаолияти нималардан иборат? Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling