Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Бошқарув тизимини турли жабҳаларга бўлиш мумкин
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.4.1-расм.
Бошқарув тизимини турли жабҳаларга бўлиш мумкин: бутун
тармоқни бошқариш; ҳар бир тармоқ тасарруфидаги корхона-ларни бошқариш; корхоналар ичидаги бўлимларни бошқариш ва ҳ.к. 3.4. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари бошқарувининг ташкилий тузилмалари Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари бошқаруви ташкилий тузилмаларининг қуйидаги турлари мавжуд (3.4.1-расм). Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари бошқарув тузилмаларининг ташкилий турлари Чизиқли поғонали Чизиқли- штабли Функ- ционал Чизиқли- функци- онал Дастурли мақсадли Матрица- ли 3.4.1-расм. Ҳар бир таркибда расмий ва норасмий алоқалар мавжуд. Расмий алоқалар, аввало, вертикал алоқалардир. Улар раҳбарликнинг ва бўйсунишнинг турига кўра, бир-биридан фарқ қилади. Агар раҳбарлик тўлақонли бўлиб, қуйи орган қуйи фаолиятга доир барча масалаларга дахлдор бўлса, у ҳолда бу хилдаги алоқа чизиқли расмий алоқа деб аталади. Агар раҳбарлик чекланган бўлиб, қуйи орган фаолиятига доир масалаларга дахлдор бўлса, у ҳолда бу хилдаги алоқа функционал расмий алоқа деб аталади. Органлар ўртасида вертикал алоқадан ташқари горизонтал алоқалар ҳам мавжуд бўлиб, улар мувофиқлаштириш, уйғунлаштириш ва ҳамкорлик қилиш тарзидаги алоқалардир. Бошқарув таркибида расмий алоқалар асосий ўринни эгаллайди. Лекин норасмий алоқалар ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Баъзан улар ташкилотнинг ишини йўлга қўйишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Норасмий алоқалар турли хил бўлиши мумкин. Булар жумласига корхонадаги қариндошлик алоқалари, унда таркиб топган умумий манфаатлар, масалан, касблар, қизиқишлар, спорт билан 85 шуғулланиш ёки дўстона муносабатлар киради. Норасмий алоқаларга ҳам эътибор бериш керак. Чунки: - норасмий алоқалар расмий таркибнинг барча бўғинлари билан боғланган бўлади; - қатор муносабатлар ишдан ташқарида пайдо бўлади ва корхона-нинг барча ишига таъсир кўрсатади; - норасмий тизим ўзининг кўпгина кўрсаткичлари бўйича корхо-на фаолиятининг самарали ташкил қилинишига имкон беради. Аммо норасмий алоқаларнинг салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Эҳтиёткорлик, сезгирлик йўқ бўлган жойда гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик ва шунга ўхшаш кўринишлар пайдо бўлиши мумкин. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling