Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Учинчи бўлим. «Тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаётган 
маҳсулот, товар ва хизматларнинг тавсифи» деб номланиб, унда 
қуйидагилар тақдим этилади: тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулотнинг 
кўрсаткичлари ёки унинг тавсифи: таърифи, модели, сурати ва бошқалар; 
ишбилармон ишлаб чиқарган товар истеъмолчилари ва у қониқтирмоқчи 
бўлган истеъмоллар (ҳаридорнинг товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида 
башорат; товар сотиб олувчи ҳудуд, аҳоли гуруҳи, ташкилотлар ҳақида 
маълумот; товарларни маълум вақт доирасида истеъмол қилиши ҳақида 
маълумот, товарга бўлган талабга таъсир етувчи омиллар); ишлаб 
чиқарилган товарнинг сотиш нархини башорат қилиш. 
Тўртинчи бўлим. «Бозор конъюнктураси, талаб ва сотув ҳажми-нинг 
таҳлили» бўлимида талабни ўрганиш ва нархларни башорат қилишнинг 
давоми бўлиб, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва товарнинг 
сотилишини вақт мобайнида белгилаб берилади. 
Бизнес-режани тайёрлаш жараёнида бозорнинг тадқиқоти, таҳли-ли ва 
баҳоланиши бир томондан, олдиндан тахмин қилишга асослан-са, иккинчи 
томондан, бўлажак ҳаридор ёки савдо ташкилоти билан бўлган дастлабки 
битимга таянади. 
Лойиҳаларнинг ўлчами ва муддатига қараб, турли хил шароитлар юзага 
келади. Кичик ва қисқа муддатли лойиҳалар амалга оширил-ганда маҳсулот 
истеъмолчилари доирасини аниқласа бўлади. Бу эса, ўз навбатида, сотув 
ҳажми ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради. 
Бозорга аналитик баҳо бериш билан бирга, бизнес-режа бозорни 
маркетинг ва бошқа фаолият турлари билан жадаллаштириш йўлла-рини 
ҳам белгилаб бериши лозим. 
Ушбу бўлимни ишлаб чиқишда бошқа ишбилармонлар мавжуд-
лигини, рақобатчилар борлигини, уларнинг имконияти ва қоби-лияти, 
шунингдек, нарх сиёсатини билиш лозим. Бундан ташқари, бизнес-режага 
рақобатни ҳисобга олган ҳолда товарнинг сотилиш ҳажми киритилади. 
Бешинчи бўлим. «Ҳаракат дастури ва ташкилий чора-тадбирлар» 
бўлиб, бу бўлимнинг мазмуни аксарият ҳолларда тадбиркорлик турига 
(ишлаб чиқариш, тижорат, молия) боғлиқ. Ишбилармонлик ҳаракат 


111 
дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: а) маркетинг ҳаракатлари 
(реклама, сотиш бозорини аниқлаш, истеъмолчилар билан алоқа боғлаш, 
уларнинг талабини ҳисобга олиш); б) маҳсулотни ишлаб чиқариш; в) 
товарларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, сотиш (асосан, тижорат 
тадбиркорлигига оид); г) товарни сотиш жараёнида ва сотгандан кейин 
ҳаридорга хизмат кўрсатиш. 
Ташкилий тадбирлар дастурий ҳаракатларнинг узвий қисми бўлиб, 
бизнес-режа бажарилишининг бошқарув услубини; лойиҳа бошқарувининг 
ташкилий тузилмаларини; ижро этувчи ҳаракатлар-нинг мувофиқлаштириш 
услубини қамраб олади. Меҳнат ҳақининг махсус шаклини ўрнатиш, 
рағбатлантириш, кадрларни танлаб олиш, уларни тайёрлаш, ҳисоб, назорат 
ишлари ташкилий тадбирларга киради. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling