Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи бўлим.
- Бешинчи бўлим.
Учинчи бўлим. «Тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаётган
маҳсулот, товар ва хизматларнинг тавсифи» деб номланиб, унда қуйидагилар тақдим этилади: тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кўрсаткичлари ёки унинг тавсифи: таърифи, модели, сурати ва бошқалар; ишбилармон ишлаб чиқарган товар истеъмолчилари ва у қониқтирмоқчи бўлган истеъмоллар (ҳаридорнинг товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида башорат; товар сотиб олувчи ҳудуд, аҳоли гуруҳи, ташкилотлар ҳақида маълумот; товарларни маълум вақт доирасида истеъмол қилиши ҳақида маълумот, товарга бўлган талабга таъсир етувчи омиллар); ишлаб чиқарилган товарнинг сотиш нархини башорат қилиш. Тўртинчи бўлим. «Бозор конъюнктураси, талаб ва сотув ҳажми-нинг таҳлили» бўлимида талабни ўрганиш ва нархларни башорат қилишнинг давоми бўлиб, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва товарнинг сотилишини вақт мобайнида белгилаб берилади. Бизнес-режани тайёрлаш жараёнида бозорнинг тадқиқоти, таҳли-ли ва баҳоланиши бир томондан, олдиндан тахмин қилишга асослан-са, иккинчи томондан, бўлажак ҳаридор ёки савдо ташкилоти билан бўлган дастлабки битимга таянади. Лойиҳаларнинг ўлчами ва муддатига қараб, турли хил шароитлар юзага келади. Кичик ва қисқа муддатли лойиҳалар амалга оширил-ганда маҳсулот истеъмолчилари доирасини аниқласа бўлади. Бу эса, ўз навбатида, сотув ҳажми ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради. Бозорга аналитик баҳо бериш билан бирга, бизнес-режа бозорни маркетинг ва бошқа фаолият турлари билан жадаллаштириш йўлла-рини ҳам белгилаб бериши лозим. Ушбу бўлимни ишлаб чиқишда бошқа ишбилармонлар мавжуд- лигини, рақобатчилар борлигини, уларнинг имконияти ва қоби-лияти, шунингдек, нарх сиёсатини билиш лозим. Бундан ташқари, бизнес-режага рақобатни ҳисобга олган ҳолда товарнинг сотилиш ҳажми киритилади. Бешинчи бўлим. «Ҳаракат дастури ва ташкилий чора-тадбирлар» бўлиб, бу бўлимнинг мазмуни аксарият ҳолларда тадбиркорлик турига (ишлаб чиқариш, тижорат, молия) боғлиқ. Ишбилармонлик ҳаракат 111 дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: а) маркетинг ҳаракатлари (реклама, сотиш бозорини аниқлаш, истеъмолчилар билан алоқа боғлаш, уларнинг талабини ҳисобга олиш); б) маҳсулотни ишлаб чиқариш; в) товарларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, сотиш (асосан, тижорат тадбиркорлигига оид); г) товарни сотиш жараёнида ва сотгандан кейин ҳаридорга хизмат кўрсатиш. Ташкилий тадбирлар дастурий ҳаракатларнинг узвий қисми бўлиб, бизнес-режа бажарилишининг бошқарув услубини; лойиҳа бошқарувининг ташкилий тузилмаларини; ижро этувчи ҳаракатлар-нинг мувофиқлаштириш услубини қамраб олади. Меҳнат ҳақининг махсус шаклини ўрнатиш, рағбатлантириш, кадрларни танлаб олиш, уларни тайёрлаш, ҳисоб, назорат ишлари ташкилий тадбирларга киради. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling