Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Капитал қўйилмаларнинг қайтарилиш даври


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Капитал қўйилмаларнинг қайтарилиш даври. Бу кўрсаткич капитал 
қуйилмаларнинг ўз-ўзини қоплаш муддати сифатида амалда кенг 
қўлланилади. Бу даврда функционал-маъмурий зарарлар ҳисобдан 
чиқарилгандан кейин асосий капитал қўйилмалар қопланади.
Пулнинг максимал сарф-харажати. Бу соф жорий қийматнинг энг 
катта салбий молиялаштириш ўлчамларини акс эттиради ва барча сарф-
харажатларни қоплаш манбалари билан боғланиши лозим. 
Зарарсизлик 
меъёрлари. 
Бу 
ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулот 
партияларининг минимал ўлчови бўлиб, «нол даромад» олинади, яъни 
сотувдан келган даромад ишлаб чиқаришдаги харажатга тенг бўлади. 
Ғарб мамлакатлари банкларидан кредит олишда бизнес-режанинг 
бошқача тузилмаси қўлланилади. Бу ҳолатда бизнес-режа қуйидаги 
бўлимларни ўз ичига олади: 
1. Кириш ва умумий маълумот. Бу бўлимда юридик шакл 
кўрсатилади, корхона фаолияти тарихи ва муҳим тадбирларнинг кисқача 
таърифи берилади. 
1. Корхона фаолиятини баҳолаш. Бу ерда корхонанинг баъзи муҳим 
хусусиятлари кўрсатилади, яъни унинг бозорда эгаллаган ўрни, мавқеи, 
сотув тизими ва бошқалар. 
2. Маҳсулотни ва сотиш бозорини таърифлаш. 
3. Тадқиқотлар ва ишлаб чиқишлар. Бу бўлимда тадқиқотлар, 
дастурлар ва ташаббусларнинг асосий йўналишлари акс эттирилади. 
4. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати. Корхонанинг ишлаб чи-қариш 
ҳолати, ишлаб чиқариш қувватларининг ҳолати таърифланади. 
5. Ходимлар ва меҳнат муносабатлари. 
6. Ташкил этиш ва бошқариш. Умумий-ташкилий кўрсат-кичлардан 
ташқари, олий лавозимли шахслар ва раҳбар ходимларининг қисқача 
биографик маълумотлари берилади. 
7. Юридик маълумотлар. Ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ 
ўтмишдаги ва ҳозирги суд ва арбитраж ишлари қисқача таърифланади. 
8. Молиявий маълумотлар. Кейинги 5 йил ичидаги молиявий 
ҳисоботлар кўриб чиқилади. 5 йиллик истиқболли молиявий аҳвол 
таърифланади. 
9. Ликвидлик. Қарзлар, айланма маблағлар ҳолатининг таҳлили, 
компаниянинг солиқлари, қарзлари кўрсатилади. 
10. Шартномалар. Корхона иштирок этган барча шартнома ва битимлар 


113 
таърифи берилади. 
11. Бухгалтериянинг бошқа ҳисоб-китоблари. Рўйхатга олинмаган мулк 
(квартира, меҳмонхона, шифохона, профилакторий ва бошқа-лар)нинг 
қисқача баёни берилади. 
Бундан ҳам қисқача бизнес-режанинг чизмаси Г.Берл томонидан 
тақдим этилган.
1
У қуйидаги бўлимлардан иборат: 
Керакли пул маблағи киритилган аризанинг мақсади, заёмни қоплаш 
услублари ва унинг таъминоти. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling