Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Ўзбекистон тижорат банклари томонидан
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
Ўзбекистон тижорат банклари томонидан
берилган кредитлар ва инвестицион кредитлар, млрд. сўм 3876,0 4104,2 4777,6 6374,4 8558,2 3178,3 3325,5 3715,5 4907,2 6705,0 0,0 2000,0 4000,0 6000,0 8000,0 10000,0 2005 2006 2007 2008 2009 йиллар м лр д. сў м Банк кредитлари Банкларнинг узоқ муддатли кредитлари 6.2.3-расм. Муддатлари бўйича кредитлар қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган бўлади. Кредитлар ҳажми бўйича кичик, ўрта, йирик микдорда ҳар бир мижозга индивидуал ва молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда берилади. Айрим турлари бўйича маҳсус кафолатни талаб қиладиган, гаров эвазига бериладиган кредитлар бўлади. Кредитларни турлари бўйича, яъни давлат, тижорат, ҳалқаро ва бошқа турлари бўйича бериш. Заёмни турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга бериш. Вақтинчалик фойдаланиш учун, истеъмол учун, қарзларни тўлаш учун, экспорт ва импорт операцияларини бажариш учун бериладиган кредитлар. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ўз фаолиятида турли банклар билан муомалада бўладилар. Бу жараён олдингиларидан фарқ қилган ҳолда анча мураккаб ҳисобланади, чунки олдинги жараёнлар, асосан, корхоналар орқали банк ўз фаолиятини олиб борганлиги билан характерланади. Тадбиркорлик фаолияти шаклланиши туфайли банклар хусусий мулк эгалари ва кичик корхоналар фаолияти билан боғлиқ операцияларни бажаришга ўз маблағларини сафарбар этиб борадилар. Тадбиркорларнинг банклар билан бўладиган операцияларида кўпгина 135 эркинликлар бериб қўйилганлиги шунда намоён бўлмоқдаки, хусусий тадбиркор ўз жамғармасини Ўзбекистоннинг турли банкларидаги ўз ҳисоб счётида сақлаш, кредит ва касса операцияларини бажариш ҳуқуқига эга. Банклар билан тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларда амал қилаётган қонунларга ва шартномаларга асосан пул ўтказиш йўли билан ҳисоб- китоблар олиб бориш мумкин. Банклар тадбиркор счётида пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни сақлашни кафолатлаб беради. Банклар тадбиркорлар ва мижозлар билан бўладиган операцияларда пул эгаси томонидан топшириқ қоғози банкка келиб тушиши билан 12-13 соат давомида кейинги операцияларни бажариши зарур. Мулк эгалари ҳисобига пул ўтказиш шаҳар ичида 4 иш кунида, вилоят ичида 5 иш кунида, республика ичида 10 иш кунида бажарилиши лозим. Агар бу қонун шартлари бузилса, мижозга йиллик фоиз миқдорида банк жарима тўлайди. Банк мижозларнинг аризасига биноан уларга тегишли операцияларни бажаради. Банклар тадбиркорларни Республика Марказий банки томонидан киритилган ўзгаришлардан, қоидалардан айниқса, ҳисоблар бўйича нақд пулсиз тарздаги операциялар бўйича ўзгаришлардан хабардор қилади. Банк мижозга кечикиб ўтказган операциялари учун, пулни нотўғри жўнатганлиги учун, айбдор сифатида, ҳар бир кун учун ўтказилаётган сумманинг 3 фоизи микдорида жарима тўлайди. Банкнинг айби билан ҳисоб ҳужжатлари йўқолса, мижозга ҳужжатда кўрсатилган сумманинг ҳар бир куни учун 3 фоиз миқдорида жарима тўланади. Тадбиркорлар билан банк ўртасида кредит бериш бўйича бўладиган операциялар икки томон ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилади. Операцияларни муваффақиятли бажариш учун ҳар бир тадбиркор «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини чуқур ўрганиб, унга риоя қилиши лозим. Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик корхоналарининг ҳаёти ва иқтисодий фаолияти валюта операциялари билан боғлиқлиги маълум. Тадбиркорлик корхоналари ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишда ҳам миллий валюта, ҳам хориж валютасида операция-ларни бажаришига тўғри келмоқда. Айникса, ташқи савдо жараён-лари бевосита валюта операциялари билан боғлиқ. Валюта операциялари валюта курси бўйича икки томон валютаси нисбати солиштирилиб амалга оширилади. Ҳалқаро майдонда АҚШ доллари валюта котировкасида база сифатида қабул қилинган. Бошқа мамлакатлар валютаси, курс бўйича, АКШ долларига солиштириб борилади. Доллар курси абадий бўлмай, у ҳам ўзгариб туради. Бу ўзгариш ҳар куни ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун банклар курсни банк фаолият бошлаш ёки ёпилиш вақтидаги курслар бўйича ҳисоб-китоб ишлари олиб боради. Валюта курсининг ўзгариб бориши ҳақида ҳар хафта матбуотда жадвал бериб борилади. Бу ахборот тадбиркорларнинг иқтисодий 136 фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Валюта операцияларида асосий ўринни кредит, қимматли қоғозлар, валютани фойда олиш мақсадида сотиб олиш ва сотиш кабилар эгаллайди. Хўжалик юритиш жараёнида хусусий мулк эгалари валюта ҳисоб-китоб счётига эга бўлиш ҳуқуқини олиб, эркин тарзда валютани сотиб олишлари ҳам мумкин. Тадбиркорлар ҳам, хориж фирмалари ва тадбиркорлари билан савдо қилиши учун валютани эркин сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар. Умуман, бозор иқтисодиёти жаҳондаги ривожланган мамлакат- ларнинг муомаладаги валюталарини мамлакат ички бозорида ҳаракат этиши учун ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Тадбиркорлар валюта билан боғлиқ бўлган фаолиятларидан самарали фойдаланиб, хориж валютасига янги техника ва замонавий технология ҳарид қилиб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида хизмат сифатини оширишга, ишлаб чиқариш соҳасида сифатли товарлар ишлаб чиқариб, уни сотишдан катта фойда олиш имкониятларига эга бўладилар. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling