Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов
Download 2.78 Mb. Pdf ko'rish
|
12 mavzu
ANNOTATION
On this textbook were analyzed in philosophic respect the bases of scientific-theoretical problems concerning to philosophy of ethics and philosophy of aesthetics. There was narrated on new interpretation the measure-categories, tendencies, features philosophy of ethics and aesthetics. Also was originally came up the of national and global importance philosophy of ethics, the role philosophy of aesthetics on rearing complete human. Тақризчилар: Қурбонмамадов А.А. - Ўзбекистон Миллий Университети ―Этика ва эстетика‖ кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори. Алиқулов Ҳ.А. - ЎзРФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти профессори, фалсафа фанлари доктори. www.ziyouz.com kutubxonasi 4 СЎЗ БОШИ Фалсафий тафаккур тараққиѐтида ахлоқ ва нафосат масалалари муҳим аҳамият касб этиб келган. Бунинг сабаби ҳар фандай фалсафий таълимотнинг асосини ташкил этувчи инсоннинг табиат, жамият билан ахлоқий ва эстетик муносабатларининг фалсафий ичимини ўрганишга бўлган эҳтиѐжнинг кучайиши билан белгиланади. Зеро, фалсафий тафаккурни инсондан айри холда тасаввур этиб бўлмаганидек, ахлоқ ва нафосат ривожини инсон омилисиз амалга ошириб бўлмайди. Илмий муомалада азалдан қўлланиб келинаѐтган Этика (Ахлоқшунослик) ва Эстетика (Нафосатшунослик) даврлар ўтиши билан алоҳида фан сифатида шаклланди. Бу фанлар инсон ва унинг ижтимоий фаолияти, жамиятдаги ўрни, воқеликка муносабатини ўрганиш, баѐн этиш ва ўргатишнинг фундаментал билимлар соҳаси сифатида илмий-назарий ва амалий жиҳатдан янада мустаҳкамланди. Фалсафа фанининг қонуниятлари, мезоний тушунчалари тамойиллари ҳамда тадқиқот обьектининг кенгайиши натижасида фалсафий фанлар тизими ҳам янада такомиллашиб борди. Жумладан, Ахлоқ фалсафаси ва Нафосат фалсафаси Фалсафа фанининг муҳим қисмига айланди. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ахлоқ ва нафосат илмига эътибор кучайди, унинг ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтдаги ўрнига, маънавий тарбия борасидаги ролига катта аҳамият берила бошланди. Айниқса, кадрлар тайѐрлашда ахлоқий ва эстетик таълимнинг зарурияти алоҳида кўрсатиб ўтилди. Хусусан, «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, маънавий-ахлоқий тарбия ва маърифий ишлар масалалари ―Кадрлар тайѐрлаш тизимини риожлантиришнинг асосий йўналишлари‖ сифатида кўрсатиб ўтилганлиги бежиз эмас. Зеро, ―таълим олувчиларда эстетик бой дунѐқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш» 1 долзарб муаммолар сирасига киради. Илк маротаба ―Ахлоқ фалсафаси. Нафосат фалсафаси‖ номи билан тайѐрланган мазкур ўқув қўлланма ана шу вазифаларни амалга ошириш йўлидаги қадамлардан биридир. Бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган дарсликда қатор илмий-назарий янгиликлар ва муаммолар ўртага ташланган. Шунингдек, қўлланмада Ахлоқ фалсафаси ва Нафосат фалсафасининг категориялари ва тамойилларига янгича ѐндошишга, илмий тушунча ва атамаларнинг мазмун-моҳиятини замон талабларидан келиб чиққан холда ѐритишга, фаннинг тадқиқот обьектларини илмий-танқидий нуқтаи-назардан ўрганишга ҳамда тарбиявий аҳамиятини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида кўрсатиб беришга ҳаракат қилинди. 1 Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. Т., Шарқ, 1997 й. 44-бет. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling