Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Download 2.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/79
Sana30.10.2023
Hajmi2.78 Mb.
#1734295
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79
Bog'liq
12 mavzu

АДАБИЁТЛАР 
 
1.
Фролов И. Т., Юдин Б.Г. Этика науки. М., Политиздат, 1982. 
2.
Вернадский В.И. Начало и вечность жизни. М., Советская Россия, 1989. 
3.
Тейяр де Шарден. Феномен человека. М., Наука, 1987. 
4.
Загыртдинова Ф.Б. Некоторые проблемы биомедицинской этики. Т., 
Университет, 2005. 
5.
О человеческом в человеке. М., Политиздат, 1991. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
www.ziyouz.com kutubxonasi


100 
ХХ АСР АХЛОҚ ФАЛСАФАСИНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ 
 
Ахлоқ фалсафаси тарихининг ўзига хос хусусиятлари 
Илм дунѐсидаги, ҳар қандай илмнинг тарихисиз назарияси бўлмайди, 
деган ҳикмат, айниқса, Ахлоқ фалсафасига тааллуқли. Зеро, Ахлоқ 
фалсафаси тарихи ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг 
тараққиѐти қонунларини ўрганади, маънавий мероснинг улкан қисми 
бўлмиш ахлоқий таълимотлар, ҳикматлар, панд-ўгитларни замонавий жамият 
ҳаѐтига татбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади. Гарчанд ҳар 
бир ахлоқий концепция маълум бир мутафаккир мулоҳазалари ва илмий 
фаолиятининг меваси бўлса-да, у, моҳиятан, муайян тарихий давр 
талабларидан келиб чиқади. Айни пайтда, турли одоб ва этикет қонун-
қоидаларини ўз ичига оладиган ахлоқий тарғибот муаммолари, ахлоқий 
панд-ўгитлар ва меъѐрлар талабларини бажариш - ахлоқий бошқариш 
соҳасига киради ҳамда Ахлоқ фалсафасининг одатда «амалий ахлоқ» деб 
аталадиган қисмини ташкил этади.
Дарҳақиқат, аввал айтиб ўтганимиздек, «Калила ва Димна»сиз, 
Конфуций ўгитларисиз, «Қобуснома»сиз ва бошқа пандномаларсиз, халқ 
мақол-маталларисиз бу фан тараққиѐтини тасаввур қилиш қийин. 
Шунингдек, муайян ахлоқий тизимни англаш, баҳолаш ҳам худди тарғибот 
сингари, маълум маънода бадиий адабиѐт воситасида амалга оширилишини 
унутмаслик лозим. 
Қадимги дунѐ мумтоз илмий тафаккурининг энг яхши анъаналарини 
ривожлантириб, бойитиб, унда кўтарилган муаммоларга янгича муносабат 
ишлаб чиққан Ўрта асрлар мусулмон Шарқи таълимотлари Оврўпа Уйғониш 
даври мутафаккирлари учун туртки бўлганини айтиб ўтган эдик. Шарқ 
тафаккури ютуқларини тадрижий ривожлантирган, уйғонган Оврўпа мислсиз 
парвозга шай ақл-идрок бургутига айланди ва у Янги давр осмонида юксак 
парвозга киришди. Ахлоқ фалсафаси борасида ҳам бу парвоз ўзини намоѐн 
этди. Инсонга ҳар томонлама маданий, эркин шахс сифатидаги муносабат 
эндиликда муайян тарзда янгиланди; уни ижодий шахс деб талқин ва таҳлил 
этиш концепцияси юзага келди. Инсон ақл-идрокигина ахлоқнинг манбаи ва 
ахлоқий тартиботнинг асоси деб ҳисобланди. Ахлоқ эса инсоннинг 
фикрловчи мавжудот сифатидаги ҳолати тарзида таърифланди.
Инсоният жамияти ҳеч қачон XX аср даржасидаги юксакликка эга 
бўлган эмас, тафаккурда кўп ва хилма-хил йўналишлар вужудга келди. Улар 
учун умумий бўлган ўзига хос икки жиҳат алоҳида диққатга сазовор: 
биринчиси - уларнинг ҳаммаси, асосан, инсонни бевосита ўрганишга 
қаратилгани, яъни, маълум маънода, антропологик хусусиятга эгалиги; 
иккинчиси - фалсафий бўлмаган ва фалсафийликдан «чиқиб» кетган 
фанларнинг асос нуқтаи назаридан фалсафийлик касб этиши ѐхуд 
фалсафанинг 
тадқиқот 
қуролига 
айланиши. 
Шунингдек, 
Оврўпа 
мутафаккирларининг Қадимги ва Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурини 
инсон омили нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиши, унинг асосий 
www.ziyouz.com kutubxonasi


101 
йўналишлари ва методларини янгича шароитда қўллашга интилиши рўй 
берди. Энг янги давр файласуфлари учун ўз тафаккури исканжасида қолган, 
ўз буюклигидан, ишбилармонлигидан кибрланиб, ўз моҳиятининг асл 
маъносини ѐдидан чиқариб қўйган, моҳиятига мос келмайдиган мавжудлик 
билан ўралишиб кун кечираѐтган инсонни моҳиятга қайтариш ва унга олий 
ахлоқий мавжудот сифатида муносабатда бўлиш масалалари муҳимдир. Зеро, 
бир эмас. икки жаҳон урушини амалга оширган, ўз нафси-ихтиѐрига берилиб, 
ўзи ва ўзи яшаб турган сайѐранинг ҳалок бўлиши мумкинлигини англаѐтган 
инсонни билиш, унинг ички дунѐсини илғаш енгил юмуш эмаслиги аѐн 
бўлиб қолди. Энг янги давр одамнинг бу аҳволини Пайғамбаримиз (с.а.в.) 
дан Дайламий ривоят қилган, Ғаззолий «Иҳѐ улум ад-дин»нинг «Тавба» 
китобида келтирилган қуйидаги ҳадис жуда яққол ифодалайди: 
«Тонг отиб, кун ѐришган ҳар саҳар, кун ботиб, шафақлар йўқолган ҳар 
кеча борки, унда икки фаришта тўрт хил овозда бир-бирига дейди: «Кошки 
бу халқ яратилмаса эди!» Бошқаси дейди: «Кошки, улар яратилганларидан 
сўнг, нима учун яратилганларини билсалар эди!» Яна бири дейди: «Кошки 
улар нима учун яратилганларини билганларидан сўнг, билганларига амал 
қилсалар эди!»
1
Бундай одамни тушуниш ва унга ўзининг аҳволини тушунтириш фақат 
анъанавий рационал йўл билан мумкин эмаслиги яққол сезила бошлади. Шу 
сабабли Энг янги фалсафий тафаккурда норационал усул етакчи ўрин 
эгаллади. 
Энг янги давр тафаккурининг, шу жумладан, ахлоқ фалсафасининг яна
бир ўзига хос хусусияти шундаки, унинг баъзи муҳим йўналишларига ўз 
давридан илгарилаб кетган мутафаккирлар асос солдилар. Уларни 
даврлаштириш нуқтаи назаридан эмас, балки маънавий-руҳий жиҳатдан Энг 
янги даврга нисбат бериш мумкин.
Мазкур йўналишларнинг энг муҳимлари сифатида ҳаѐт фалсафаси, 
руҳий таҳлил, фалсафий антропология, экзистенциячилик, фалсафий 
герменевтика, феноменология, синергетика сингари таълимотларни 
келтириш мумкин. Улар орасида ҳаѐт фалсафаси йўналиши ноодатийлиги, 
қамровлилиги ва ғоят теранлиги билан алоҳида аҳамиятга молик. 

Download 2.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling