ИД и УД катталиклар ўлчансин. Е1 кучланиш манбаи кучланиши ўзгартирилганда диоддан турлича токлар ўтади, бу пайтда диоддаги кучланиш ҳам ўзгаради- вольтампер характеристикаси (ВАХ) шу тариқа олинади.
IД =f(UД) боғлиқлик графиги чизилсин
Диод вольтампер характеристикаси (ВАХ)ни ўрганишнинг тез ва қулай усули бор- бу ВАХни бевосита осциллограф экранида акс эттирса бўлади (2- расм). Бу схема Мультисим дастурида йиғилган. Схемани шу тарзда улаганда осциллограф горизонтал ўқида нуқта координатаси кучланишга пропорционал бўлади, вертикал ўқда эса диоддан ўтувчи токка пропорционал бўлади. 1 кОм қаршиликдаги кучланиш вольтларда диоддан ўтувчи токка сон жиҳатдан тенг бўлгани учун (И=У/Р=У/1=У) вертикал ўқда бевосита диод токи қийматини амперларда ўқиш мумкин. Агар осциллографда В/А режими танланган бўлса, токка пропорционал катталик (канал В) вертикал ўққа жойлаштирилади, кучланиш эса (каналА) горизонтал ўққа жойлаштирилади.Бу ўз навбатида вольтампер характеристикаси (ВАХ)ни бевоста осциллограф экранида кузатишни таъминлайди.
5- расм. Диод вольт-ампер характеристикаларини бевосита кузатиш схемаси.
6. Юқоридаги схема билан диоднинг тўғри ва тескари уланиши вольт-ампер характеристикаларини кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |