56
1269 ҳижрий (1853 м) йил.
Учинчи таърих
Хони сахопеша Муҳаммад Амин,
Хайр ани осмону, уфқ дер сахо.
Динга паноҳ, шаръга у ҳомийдурур,
Халқ мушфиқидир ҳамда, ки, зилли худо
Зеб топди бино ҳукми туфайли анинг,
Бўлди, ки, бу мадраса хўб босафо.
Гар шуаро ул бино васфин деса,
Васфини маҳшаргача қилмас адо.
Огаҳий таърихини анинг битмагин
Қилди рақам «Мадрасаи хушбино»
57
.
1268
ҳижрий (1852 м) йил.
Тўртинчи таърих
Бу мадрасаки дилкашу жонпарвар эрур,
Қўйсанг, ки, қадам, бўлғуси олдингда беҳишт
Арзийдики у бўлса малойикка макон,
Қилди бино шоҳи малойиксиришт.
Мисли беҳишт билди ани кўрганлар,
Мушк била тиллодан эрур андаги ғишт.
Таърихини Огаҳий фикр айлаб дер
Илҳом ила сен тинглаки «сонин беҳишт»
58
.
1268
ҳижрий (1852 м) йил.
Муҳаммад Аминхон мадрасаси 1979 йилда меҳмонхонага айлантирилди
ва ҳозирги кунларда ҳам таъмирланиб, меҳмонхона бўлиб сайёҳларга хизмат
қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: