Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Диссертация ва унга қўйилган талаблар


Download 1.91 Mb.
bet67/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

2. Диссертация ва унга қўйилган талаблар


Диссетация (лот dissertatio – мулоҳаза, тадқиқ) – бу илмий кенгаш мажлисида ҳимоя қилинадиган илмий тадқиқотнинг махсус шаклидир. У фан доктори ва магистрлик академик даражасини олиш мақсадида бажарилади.
Диссертациянинг илмий ва амалий даражаси таълим дастурига тўлиқ жавоб бериши, илм-фаннинг ҳозирги замон муаммоларини ечишга, илмий-техник тараққиёт ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши керак. Бу диссертацион тадқиқот олдига қўйилган асосий вазифа ва талабдир.
Диссертация мавзуси муассасанинг илмий ишлар режасига киритилади, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассаси Илмий кенгаши томонидан тасдиқлананади.
Диссертацияни ёзишда муаллифдан мустақил илмий изланишлар олиб бориш, касбий масалакасини шакллантириш, илмий ва касбий муаммоларни ҳал қилишнинг қоида ва усулларини билиш, олинган натижаларни амалиётга татбиқ қила олишга доир кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади.
Магистрлик диссертацияси олдига қўйилган талабни муҳим жиҳати ишни ёзишдан мақсадда ўз ифодасини топади. Диссертацияни тайёрлашдан мақсад-мавзу бўйича магистрантнинг шахсий кузатишлари, тажриба натижалари жамланган илмий ва амалий маълумотлар ва далилларни тўплаш, тартибга келтириш, муаммо таҳлили ва қилинган ижодий, ҳамда, илмий-услубий ечимни баён қилиш, тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ қилиш бўйича тавсия ва таклифлар беришдан иборатдир.
Техника соҳасидаги муаммоларга бағишланган диссертациялар олдига замонавий постноклассик фан ва технология даражасида турган технологик жаарёнларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш, юқори унумдорликка эга бўлган машина ва ускуналар комплексини яратиш, янги материалларни олиш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва компьютерлаштириш, ҳамда, техниканинг муҳим назарий ва функционал муаммоларини ҳал этиш каби вазифалар қўйилади.
Тадқиқотдан кутилаётган самарадорликни инобатга олиб, юқорида қайд қилинган вазифаларни янада конкретлаштирамиз:
- танланган мавзу долзарблигини асослаш;
- соҳага доир илмий муаммо ҳолатини таҳлил қилиш;
- муаммонинг самарали ечимини илмий, конструкторлик, технологик ва техник-иқтисодий жиҳатдан асослаб бериш;
- муаммо ечимининг патентга лойиқлигини аниқлаш ва патент софлигини белгилаш;
- тадқиқот натижалари бўйича хулосалар ва таклифларни ишлаб чиқиш, ҳамда, уларни иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг тегишли тармоқларида татбиқ қилиш имкониятини аниқлаш керак.
Магистрлик диссертациясига нисбатан белгиланган вазифа ва талабларни тўла, юқори савияда бажариш умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган илмий ишни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш имкониятини беради.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling