Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

қимматбаҳо қоғозлар мавзуий гуруҳига нисбатан кенгроқ ҳисобланадиган 
молия тизими гуруҳига мансублигидан далолат беради. 
А.А.Абдуллаеванинг диссертациясида
124
таъкидланганидек, терминлар 
ҳам сўзларнинг бир тоифаси сифатида маълум бир мавзуий гуруҳга 
тааллуқли бўлиш билан бир қаторда бошқа мавзуий гуруҳлар, ҳатто 
терминологик системалар бирликлари ҳамда умумистеъмол сўзлари билан 
семантик муносабатлар (синонимия, антонимия, омонимия, паронимия)га 
кириши мумкин. 
Бирлик таркибидаги семалар уларнинг бошқа бирликлар билан 
муносабатга киришишини таъминлайди ва кўриб чиқилаѐтган мисоллар 
таҳлили орқали ҳам бунинг исботини кўришимиз мумкин. Масалан, 
124
Абдуллаева А.А. Лексика сферы международных отношений (на материале русского и узбекского 
языков): дисс... канд.филол.наук. – Ташкент, 2003. – С.21. 


77 
терминлар таркибидаги қимматли қоғоз семаси аудитор терминнинг 
мазмунида 
ифодаланган 
молиявий 
ҳолатини 
текшириш 
бўйича 
мутахассиснинг бевосита қимматбаҳо қоғозлар устида фаолият олиб 
боришини англатиб турибди. Аукцион терминда эса ким ошди йўли билан 
сотишнинг қимматбаҳо қоғозлар устида ҳам амалга оширилиши 
мумкинлигини англатади. Бироқ ҳар иккала терминнинг қимматбаҳо 
қоғозлар гуруҳига мансуб бўлмаслиги термин маънолари айнан қимматбаҳо 
қоғознинг бир тури деган маънони англатмаслиги билан изоҳланади. Демак, 
қимматбаҳо қоғозлар гуруҳига мансуб бўлишнинг энг муҳим талаби 
терминнинг қимматбаҳо қоғознинг бир тури деган маънони англатиши. 
Мазкур қатъий чегара ушбу мавзуий гуруҳ терминлари сонининг кам 
миқдорда бўлишини, натижада гуруҳнинг нисбатан кичик бўлишини 
таъминлайди.
Алоҳида қайд қилиб ўтиш жоизки, мавзуий гуруҳлар таркибидаги 
терминлар сони, қўлланилиш кўлами, соҳавий фаолият жараѐнларидаги 
фаоллиги, терминлар англатган тушунчаларнинг умумий ѐки хусусийлиги 
билан бир-биридан фарқланади. Фикр юритилаѐтган молия тизими, банк иши, 
қимматбаҳо қоғозлар, солиқ тизими, ҳисобиѐт, суғурта сингари мавзуий 
гуруҳлари орасида поғонавийлик ва алоқадорлик муносабатлари мавжуд 
бўлиб, у ҳам алоҳида эътиборга молик масаладир. Бу каби таснифлар, 
нафақат, тилшунослик фани учун, балки соҳа мутахассислари фаолияти учун 
ҳам аҳамиятга эгадир. 
Ишлаб чиқилган мезонлар асосида банк-молия тизими терминларининг 
“Молия тизими терминлари”, “Банк иши терминлари”, “Қимматбаҳо 
қоғозлар терминлари”, “Солиқ тизими терминлари”, “Ҳисобиѐт 
терминлари”, “Суғурта терминлари” сингари мавзуий гуруҳлари 
ажратилган (Қаранг 4-расм). 


78 
4-расм. 
1. 
Банк-молия 
тизими терминологиясининг йирик мавзуий 
гуруҳларидан бири молия тизимидир. Унга шаклий мансублик мезони 
бўйича таркибида молия компоненти иштирок этган терминлар ҳамда 
семантик мансублик мезонига кўра кенгайтирилган изоҳида молия 
функцияларини бажаришга қаратилган фаолият мазмуни мавжуд бўлган 
терминлар киради.
2. 
Банк-молия тизими терминологиясининг 2-мавзуий гуруҳи банк 
иши терминларидир. Унга шаклий мансублик мезони бўйича таркибида банк 
компоненти иштирок этган терминлар ҳамда семантик мансублик мезонига 
кўра кенгайтирилган изоҳида банкларда амалга ошириладиган операциялар, 
банкирлар фаолияти мазмуни мавжуд бўлган терминлар киради. 
3. 
Қимматбаҳо қоғозлар мавзуий гуруҳи терминлари сирасига 
шаклий мансублик мезони бўйича таснифлашга асос бўладиган умумий 
компонент сифатида валюта сўзини қайд қилиш мумкин. Семантик 
мансублик мезонига кўра кенгайтирилган изоҳида пул, қимматбаҳо қоғоз 
мазмуни мавжуд бўлган терминлар киради. 
4. 
Банк-молия тизими терминологиясининг яна бир мавзуий 
гуруҳларидан бири солиқ тизими терминларидир. Солиқ тизими ўзида 
ҳудудий 
бирлашмаларнининг 
бюджет 
ва 
нобюджет 
фондларига 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling