Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Семантик мансублик мезони
Шаклий мансублик мезони: шаклий умумийликка эга бўлган,
яъни структур таркибида умумий компонент мавжуд бўлган терминларни бир мавзуий гуруҳга бирлаштириш; 2. Семантик мансублик мезони: шаклий умумийликка эга бўлмаган, яъни структурасида бир хил компонент қатнашмаган терминларни семантик таркибидаги умумий семалари асосида бир мавзуий гуруҳга бирлаштириш. Алоҳида қайд қилиш лозимки, ўзбек тили банк-молия терминларини биринчи мезон асосида гуруҳлаш иккинчисига нисбатан анча осонроқ кечади. Чунки терминларни бир гуруҳга бирлаштирувчи компонентлар терминнинг ифода планида аниқ ва равшан кўриниб туради. Масалан: банк вексели, банк операциялари, банкнинг актив операциялари, банкнинг пассив операциялари каби терминлар таркибида банк компонентининг мавжудлиги уларнинг банк иши мавзуий гуруҳига мансублигини яққол ифодалаб турибди. Шунингдек, терминлар шажарасини шакллантиришда ҳам мазкур мезонга таянилади. Дилер ва брокер терминлари шаклий умумийликка эга эмас, шунинг учун улар иккинчи мезон асосида гуруҳлаштирилади: дилер – молиявий активлар савдосидаги воситачи; мижознинг ҳисобига ва унинг топшириғи бўйича, шунингдек, ўз ташаббуси билан ўз ҳисобига битимларни бажарувчи, битим суммаси ва активларни сотиш ва сотиб олишдаги курс фарқланишидан тушган фойдадан мукофот ҳақи олувчи шахс 120 . брокер (маклер, комиссионер, куртье) – молиявий активлар савдосидаги воситачи (даллол); мижоз топшириғига кўра ва унинг ҳисобига олди-сотди битимини амалга оширади. Мижоз билан тузилган шартнома 120 Шодиев Ҳ., Ҳамроев М. Молия статистикаси. – Тошкент: Абу Али ибн Сино, 2002. – Б.265. 74 асосида олди-сотдининг маълум бир фоизи миқдорида мукофот олади 121 . Кўринганидек, мазкур терминлар номемасида ҳеч қандай ўхшашлик мавжуд эмас, бироқ уларнинг семантикасида мавжуд бўлган ва ҳар иккаласи учун умумий бўлган молиявий активлар савдосидаги воситачи семаси мавжуд. Мана шу сема юқоридаги терминларнинг молия тизими мавзуий гуруҳига мансублигини, қолаверса, ўзаро синонимлигини таъминлайди. Шундай терминлар борки, улар қўлланилишига кўра чегараланмайди. Бу хусусият уларнинг семантикасида бир нечта гуруҳга мансуб бўлган семаларнинг мавжудлиги натижасида келиб чиқади. Масалан: дефляция – қимматли қоғозларни сотиш, валютани тартибга солишни кучайтириш, Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling