Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Синтактик усул. Алоҳида қайд қилиш жоизки, бошқа терминологик 
тадқиқотларда энг фаол термин ҳосил қилиш усули сифатида баҳоланувчи 
синтактик усул банк-молия терминологиясида ҳам етакчи ўринни эгаллаб 
турибди. Хусусан, баѐн қилаѐтган фикрларимизни асослаш мақсадида 
А.А.Ибрагимов, М.У.Мирзарахмедов, Ж.Х.Усмоналиевлар муаллифлигидаги 
««Молия», «Молия бозори ва биржа иши» фанларидан таянч сўз ва иборалар 
тўплами»да берилган 335 та термин таҳлил қилинганда улардан 208таси 
бирикмали термин эканлиги ва бу кўрсаткич таҳлилга тортилган 
терминларнинг 62%ни ташкил этиши аниқланди. Бундай ҳолат юзага 
келишининг муҳим сабабларидан бири соҳага оид аксарият туб терминлар 
асосида ўнлаб бирикмали терминларнинг ҳосил қилинишидир. Яъни мазкур 
ҳолатда соҳа туб терминлари И.Йўлдошев ва бошқа терминолог олимларнинг 


62 
ишларида фикр юритилган минимал элемент вазифасини ўтайди. Ушбу 
ҳолатнинг реал манзарасини қуйидаги банк молия терминлари орқали 
яққолроқ тасаввур қилиш мумкин.
Бюджет (минимал элемент) бюджет олувчи, бюджет таснифи, 
бюджет жараѐни, бюджетлараро муносабатлар, бюджет ѐйилмаси 
(роспись), бюджет дотацияси, бюджетдан маблағ ажратиш, бюджет 
профицити, бюджет ссудаси, бюджет субвенцияси, бюджет сўрови, 
бюджет тақчиллиги, бюджет трансферти, бюджет ташкилоти, 
бюджетни режалаштириш, бюджет ижроси, бюджет ваколатлари
бюджет федерализми. 
Молия (минимал элемент) молия вазирлиги, молия воситалари, молия 
инқирози, молия йили, молия объекти, молия субъекти, молия тизими, 
молияни бошқариш ...
Шунингдек, 
юқорида 
келтирилган 
тоифадаги 
бирикма 
терминларларнинг ҳосил бўлишида синтактик ва аффиксация усуллари 
биргаликда иштирок этиши мумкин: молиявий даромад, молиявий заҳиралар, 
молиявий инвестиция, молиявий инспектор, молиявий интеграция, молиявий 
йил, молиявий кўрсаткичлар, молиявий механизм, молиявий муносабатлар, 
молиявий натижалар, молиявий режалаштириш, молиявий ресурслар
Мазкур мисоллардаги -вий қўшимчаси ѐрдамида ясалган молиявий (сифат) 
компоненти юқоридаги барча бирикма терминларнинг аниқловчиси 
вазифасида иштирок этади ва минимал элемент вазифасини бажаради.
Юқорида таъкидланганидек, бирикмали терминлар ўзбек тили банк-
молия терминологиясининг жуда катта қисмини ташкил этади. Минимал 
элементлардан ҳосил қилинган терминларнинг эса мазкур ҳолатда ҳиссаси 
беқиѐс. Чунончи, биргина валюта минимал элементи иштирокида 60 тага 
яқин бирикмали термин ҳосил қилинган.
Инсоният тарихидан маълумки, турли халқлар қўшничилик 
муносабатларида ҳаѐт кечирганлар. Шу боис ҳар қандай миллат ва халқ 
тарихи, маданияти, жумладан, тилини бошқа халқлар ва миллатларга хос 


63 
унсурларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Мамлакатлараро амалга ошириладиган 
турли ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий, маданий-маърифий муносабатлар 
миллий тилларнинг луғат таркибидан халқаро-байналмилал сўзларнинг жой 
олишига, бир тилдан бошқа тилга сўзларнинг турли усуллар билан 
ўзлашишига олиб келади. Бундай муносабатлар ўзбек тилининг луғат 
таркибида шаклланган ва жамият ҳаѐтининг ажралмас бир қисмига айланиб 
қолган банк-молия соҳаси терминологиясини ҳам четлаб ўтмади. Аксинча, 
бошқа жабҳаларга нисбатан янада яққолроқ ифодасини топди. Жуда қадим 
замонлардан бошланган халқлараро савдо-сотиқ алоқалари натижасида 
сотувчи ва харидорлар тилига ўз тилида мавжуд бўлган ва бўлмаган 
маҳсулотлар, хизматларни ифодаловчи тушунчаларнинг ўзга тилдаги 
номлари кириб кела бошлаган.
Терминологик қатламни бойитувчи асосий йўллардан бири сўз 
ўзлаштиришдир. Сўз ўзлашиши масаласи соҳа мутахассисларини доимий 
равишда ўзига жалб қилиб келган. А.А.Реформатский мазкур масалага 
ѐндашар экан: ―Биринчи навбатда ўзлашган сўзлар орасидаги ўзлашган ва 
ўзлаштирилган (тил луғат таркибига сингиб кетган) ва ўзлашган, бироқ 
ўзлаштирилмаган (тил луғат таркибига сингиб кетмаган) сўзларни фарқлаш 
лозим‖
107
лигини уқтиради. Шу нуқтаи назардан банк-молия терминологияси, 
хусусан, ―Бухгалтернинг изоҳли луғати‖да берилган терминлардаги термин 
ўзлашиш нисбати таҳлил қилинганда мазкур соҳа терминосистемасига оид
―А‖ ҳарфи билан бошланувчи 60 та терминнинг 18 таси, яъни 30% ўзлашган 
терминлар эканлиги маълум бўлади: аккредитив, актив, акцепт, акционер, 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling