Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
-расм. Банк-молия терминологиясида семантик усулнинг
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
3-расм. Банк-молия терминологиясида семантик усулнинг
кўринишлари Семантик усулнинг кўринишларини бу тариқа таснифлашда икки хил ҳолатга асосландик. Дастлаб термин ҳосил қилишга асос бўлган манба ва ҳосила инобатга олинди. Яъни умумистеъмол лексикасининг терминга айланиши терминлашиш бўладиган бўлса, бир соҳа терминининг бошқа соҳа термини сифатида қўллана бошлаши транстерминлашиш тарзида белгиланди. Сўнгра мазкур жараѐн қай ҳолатда кечиши инобатга олинди. Бунда терминлашиш ҳам транстерминлашиш ҳам сўз шаклида муайян ўзгаришларни юзага келтирмасдан амалга ошса соф терминлашиш ва соф транстерминлашиш, агар терминларнинг структурасида синтактик ўзгаришлар кузатилса, синтактик конструкциялардаги терминлашиш ва транстерминлашиш тарзида ажратилди. Маълумки, бугунги кунда банк амалиѐтида пластик карталар фаол қўлланилади. Жумладан, жорий 2020 йилдан бошлаб ―Humo‖ карталари истеъмолга киритилди. ―Humo‖ картаси терминининг иккинчи компоненти картаси кўп ҳолларда жонли мулоқотда қўлланилмайди, бирикма метонимияга учрайди. Масалан, жонли тилда “Humo”га пул тушди, “Humo”дан жўнатаман сингари ифодалар фаол. Бу ўринда Humo сўзи семантик жиҳатдан бойиди ва пластик карта тури деган янги семага эга бўлди. Эътиборлиси шундаки, қисқа муддатларда сўз шу қадар тез фаоллашдики, айни вақтда ―Humo‖ деганда сўзнинг бош маъноси ―қуш тури‖ Семантик усул Терминлашиш Транстерминлашиш Соф транстерминлашиш Синтактик конструкциялардаги терминлашиш Соф терминлашиш Синтактик конструкциялар воситасидаги транстерминлашиш 61 эмас, айнан ―пластик карта тури‖ деган ҳосила маъноси етакчилик қила бошлади. Табиийки, ―Humo‖ сўзи терминлашиш натижасида банк-молия терминлари орасидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Бунда юқорида қайд қилинган семантик усул кўринишларидан дастлаб синтактик конструкциядаги терминлашиш кузатилади. Чунки дастлаб ―Humo‖ картаси тарзида терминнинг таркибига картаси сўзи киритилди ва сўз терминлашди. Жонли тилда картаси сўзи деярли қўлланмаган ҳолатларда соф терминлашиш усули амал қилгандек тасаввур уйғотади. Араб тили иқтисодий терминологиясини тадқиқ қилган Д.Адихонов семантик усулнинг яна бир ички кўриниши, яъни семантик кўчиш хусусида фикр юритади. Бу умумистеъмол лексикасининг иқтисодий термин сифатида қўлланиши натижасида содир бўладиган терминлашиш ҳам эмас. Ёки бошқа бир соҳа терминининг иқтисодий термин сифатида қўлланилиши билан боғлиқ транстерминлашиш ҳам эмас, балки араб тили иқтисодий терминологиясида мавжуд бирликларнинг янги маънода қўлланилиши билан боғлиқ. Олимнинг тадқиқ қилишича, араб тилида бу усул билан ҳосил бўлган терминлар 20%ни ташкил этади. Ўзбек тилида эса, хусусан ўзбек тили банк- молия терминологиясида семантик усул бу даражадаги устунликка эга эмас. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling