Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet9/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

3. Публицистик услуб. Бу услуб оммабоп асарлар, оммабоп маърузалар, матбуот воситаларидаги бош мақолалар, ахборотлар, фелетонлар, мурожаатнома ва чақириқлар, очерк ва репортажлар тилини қолиплайди, шу сабабдан у оммабоп услуб деб ҳам номланади. Публитсистик услубда нутқнинг бир йўла бир неча вазифаси - информатив функция (хабар, маълумот бериш), агитацион функция (тарғиб қилиш, ундаш) ва, заруратга қараб, эмоционал-экспрессив функция мужассамлашган бўлади. Шунинг учун мазкур услуб асосида шакллантирилган матн (нутқ)да илмий, сўзлашув, бадиий ва расмий услубларга хос элементлар аралаш ҳолда қўлланиши мумкин. Бундай пайтда эмоционал бўёқдор сўзларга, фразеема, афоризм ва идиомаларга, турли эмфатик қўлланишларга кенг ўрин берилади. Қуйидаги икки матнни кўздан кечирайлик:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 2021- йил 21-23-июль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.
Ташриф доирасида икки давлат ўртасида бўлиб ўтган расмий учрашув чоғида Ўзбекистон томонига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия томонига Ражаб Тойиб Эрдўған раҳбарлик қиилди.
Дўстона, ўзаро ҳамкорлик ва англашув руҳида бўлиб ўтган расмий музокараларда давлатлараро алоқалар юзасидан фикр алмашилди…(“Тошкент оқшоми” газетаси, 2021 йил, 23 июль).
2. Биз тушган “УАЗ” қуриб қолган сой ёқалаб аста юқориламоқда. Машина деразасидан сурув кўринди. Ҳозир у каттакон пўстакка ўхшайди. Лаҳзадан кейин пўстак гўё йиртилиб, бўлак-бўлак бўлиб кетди. Бир чўпон таёғини силтаб ташлаб, сурувни кесиб ўтди.
Қудуқ бошида тўхтаб, машинадан тушганимизда, чўпон ҳам яқин келиб қолган эди. Унинг шахдам қадам ташлаши, алпдай келишган қоматига қараб ёш деб ўйлагандим, йўқ…
- Отахон чўпон,-деди Ҳаким Худойбердиев қўлини олдинга чўзиб,- сардор десак ҳам бўлади, Умар ака Тошниёзов…
- Уялтирманг-эй …- Умар аканинг от жағли чўзинчоқ юзи янада чўзилиб, дўнг пешанасини қат-қат ажин қоплади. У кулар экан, ўзига ярашган қирқма мўйловини, худди тушиб қоладигандай, бармоғининг орқаси билан босиб қўярди.- Сардорингиз нимаси?
- Сардор бўлмай кимсиз? Минг бир юз қўй ихтиёрингизда. Қанча-қанча чўпонлар таълимингизни олган. Бу киши,-Ҳаким Худойбердиев Умар аканинг тирсагидан тутганча менга юзланди,-совхоз ташкил бўлмасидан илгари, “Қизил чорвадор” колхози вақтида, отасидан кейин узоқ вақт фермага бошчилик ҳам қилган. Ҳа, бу жиҳатдан ҳам сардор! (С. Анорбоевнинг “Қарноб чўлларида” очеркидан).
Кўриниб турибдики, расмий баёнотдан олинган биринчи матн мазмуни информатив характерда бўлиб, услубий жиҳатдан бетарафдир. Очеркдан келтирилган матн парчасининг стилида эса метафорик охшатишлар (“каттакон пўстакка ўхшайди”, “от жағли чўзинчоқ юзи”), кўчма маъноли сўзлар (“сой ёқасида”, “сурувни кесиб”), ҳурмат маъносини берувчи лексик бирликлар (“отахон”, “сардор”), услубий бўёқдор сўзлар ва элементлар (“жилмайганича”, “уялтирманг-ей”), диалектал қўлланишлар (“бова”) бор. Буларнинг барчаси очеркка хос белгиларни - пейзаж тасвири, қаҳрамоннинг портрети, маънавий қиёфаси, психологик ва нутқий характеристикасининг образли ва таъсирчан бўлишини таъмилаш учун муҳим воситалар бўлиб хизмат қилган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling