Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 0.98 Mb.
bet17/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

Хусусий фонетика. Фонетиканинг бу тури конкрет бир тилнинг фонетик тизими ҳақида маълумот беради: ўзбек тили фонетикаси, рус тили фонетикаси, инглиз тили фонетикаси каби. Хусусий фонетика айрим олинган бир тилнинг фонетик тизимини ўрганишда умумий фонетика хулосаларига (умумназарий қарашларга), шунингдек, фонетиканинг бошқа турларида тўпланган тажрибаларга таянади. Хусусий фонетик қонуниятлар муайян тил учун хос бўлган қонуниятларни ифодалайди. Масалан, туркий тилларга мансуб ўзбек тилининг кейинги тараққиётидаги ички ўзгаришлар ҳамда ёндош тиллар таъсирида юзага келган ҳодисалар шу тилнинг ўзига хос ривожланиш омиллари билан боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан хусусий фонетика тавсифий ва экспериментал, синхрон ва диахрон каби шаклларга эга.
Хусусий фонетика муайян бир тилнинг фонетик базасини, фонетик қонуниятларини умумий фонетика қонуниятларига бўйсунади ва унинг қонуниятлари асосида фаолият олиб боради. Хусусий фонетика муайян бир тилнинг амалий фонетикаси ҳисобланади. У турли фаразлар, гипотезалар, постулатлардан холи бўлади. Муайян тилнинг артикуляцион базаси, унинг артикуляцион имконияти, акустик рефрезентацион усули асосида иш кўради. Мазкур тилнинг фонетик ифода базаси билан боғлиқ барча жараёнлар хусусий фонетикада ўрганилади.
Тарихий фонетика маълум бир тилнинг товуш системасини тарихий ривожланишда ўрганади, яъни тил тараққиётининг турли даврларида товуш системасидаги тарихий ўзгаришларни, уларнинг ўзгариш сабабларини текширади. Жонли сўзлашув нутқи, қариндош тиллар тадқиқи натижасида олинган натижалар, тил тараққиётининг турли даврларига мансуб ёзма ёдгорликлар тарихий фонетика учун манба бўлади.
Товушларнинг тадрижий тараққиёти шу тилда гаплашувчи халқнинг тарихи билан боғлиқ равишда ўрганилади, тарихий сабаблари аниқланади. Масалан, ўзбек тилида ҳозир в фонемасининг иккита – лаб-лаб, лаб-тиш варианти бор. Тарихий фонетика в фонемасидаги шу белгиларнинг келиб чиқиш сабабларини қуйидагича изоҳлайди: лаб-лаб варианти (в) ўзбек тили учун бирламчи ва қадимий фонема ҳисобланади. Соф ўзбекча ва асл туркча сўзларда бу товушнинг лаб-лаб варианти ишлатилади. Масалан, ов, сув, яёв, қовун, ҳайдов, яйлов каби. Ўзбек тилининг кейинги пайтда бошқа тиллар билан муносабати кучайиши натижасида бу фонеманинг лаб-тиш варианти юзага келади. Бу вариант бошқа тиллардан, хусусан, араб, форс ва рус тилларидан ўзлашган ваъда, видо, винт, вагон, вақт, вилоят каби сўзларда учрайди.
Турли даврларда яратилган ёзма ёдгорликлар, турли группа ва шеваларга хос бўлган оғзаки нутқ материаллари тарихий фонетика учун асосий манба сифатида хизмат қилади.
Тарихий фонетика умумий фонетикага, қиёсий фонетикага ва ҳозирги тилнинг фонетикасига оид материаллардан ҳам фойдаланилади.
Тарихий (диахрон) фонетика муайян бир тилнинг тарихий тараққиётида юзага келган тарихий-фонологик ўзгаришларни, уларнинг сабабларини текширади; тилнинг товуш системасини тарихий ривожланишда ўрганади. Халқ жонли сўзлашув тили, тил тараққиётининг турли даврларига мансуб ёзма ёдгорликлар тарихий фонетика учун манба бўлади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling