Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Назорат учун савол ва топшириқлар
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-мавзу: ФОНЕТИКА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ Режа
- Таянч тушунчалар
- 1-§. Фонетиканинг объекти, мақсади, вазифалари
- Умумий фонетика
- Назарий фонетика
- Тасвирий фонетика
Назорат учун савол ва топшириқлар
Ҳозирги ўзбек адабий тилининг қандай тарихий илдизлари бўлган? Бундай тарихий илдизлар ва жараёнлардан хабардор бўлишнинг амалий аҳамияти нимада? Ҳозирги ўзбек адабий тилининг диалектал асослари ҳақида қандай фикрлар бор? Ўзбек тили шевалари қандай лаҳжаларга бирлашади? Нима учун адабий тил миллий тилнинг олий формаси саналади? Белгилари қайсилар? Миллий тилнинг ўзига хослиги нимага асосланади? Тилнинг ривожланиш босқичларини айтинг. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг диалектал асослари ҳақида гапиринг. Диалектларнинг ўзига хос жиҳатларини биласизми? Aдабий тилнинг оғзаки ва ёзма шакллари қандай фарқланади? "Ҳозирги ўзбек адабий тили" курсининг қандай бўлимлари бор? 2-мавзу: ФОНЕТИКА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ Режа: Фонетиканинг объекти, мақсади, вазифалари Фонетик бирликларнинг турлари Фонетиканинг тадқиқот мақсадига кўра турлари Фонетиканинг бошқа соҳалар билан алоқаси Таянч тушунчалар: фонетика, нутқий фаолият, тил ва нутқ, лингвистик сатҳ, умумий фонетика, тарихий фонетика, сегмент бирликлар, устсегмент бирликлар, нутқ товушлари, бўғин, урғу, оҳанг (интонация), қиёсий фонетика, тавсифий фонетика, экспериментал фонетика, тил бўлимлари. . 1-§. Фонетиканинг объекти, мақсади, вазифалари Инсон нутқи гаплардан, гап сўзлардан, сўз товушлардан ташкил топади. Фонетика (грекча — фоне — товуш) тилшуносликнинг бир бўлими бўлиб, тилнинг товуш тизимини, нутқ товушларини ўрганади. Фонетикада нутқ товушлари 4 томондан ўрганилади: 1) нутқ органларининг нутқ товушларини талаффуз қилишдаги харакати, яъни артикуляцияси ўрганилади; 2) товушлар қандай физик тебранишлар натижаси эканлиги, яъни акустик томони ҳисобга олинади; 3) нутқ товушлари бўғин, урғу, ва оҳангнинг эшитувчи томонидан англаб ҳис этилиши текширилади; 4) нутқ товушларининг тилдаги сўзлар, фразалар ва гапларни бир-биридан фарқлаш учун хизмат қилиши, яъни фонологик томони ўрганилади. Фонетикани ўрганишнинг назарий ва амалий аҳамияти бор. Тилнинг талаффуз аломатлари назарий жиҳатдан ўрганилади. Фонетика амалиётда кенг қўлланилади. Тилнинг товуш таркибини яхши ўрганишда, орфография масалаларини тўғри ҳал қилишда ёзуви бўлмаган халқнинг ёзувини яратишда, эски ёзувдан янги ёзувга ўтишда, чет эл тилларини ўрганишда, тили чучук болаларнинг тилини тузатишда ва бошқа соҳаларда фонетиканинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Фонетиканинг қуйидаги турлари мавжуд: - вазифасига кўра: умумий ва хусусий фонетика. Умумий фонетика дунё тилларига тегишли бўлган умумий фонетик қонуниятларни ўрганади. Хусусий фонетика эса бирор конкрет тилга хос бўлган товушлар системасини ўрганади; - мақсадига кўра: назарий фонетика, амалий фонетика, экспериментал фонетика. Назарий фонетика маълум бир тилнинг товуш хусусиятларини назарий жиҳатдан тасниф этади. Aмалий фонетика эса муайян тилнинг фонетик, орфоэпик меъёрларини ўрганади. Осциллограф, кимограф сингари алоҳида аппаратлар билан (ёрдамчи) нутқ товушлари бўғин, урғу ва оҳангдаги артикуляцион-акустик хусусиятларини ўрганиш экспериментал фонетиканинг асосий вазифасидир. Фонетика ўз текшириш объектининг даврга муносабати нуқтаи назаридан 2 хил бўлади: тасвирий (синхрон) фонетика ва тарихий (диахрон) фонетика. Тасвирий фонетика муайян конкрет тил товуш таркибининг ҳозирги даврдаги аҳволини ўрганади. Тарихий фонетика бирор конкрет тилдаги нутқ товушларининг тарихий тараққиётини, қандай ўзгаришларга учраганини ва бу ўзгаришларнинг сабабларини текширади. Нутқнинг фонетик қисмларини ўрганишига қараб фонетика икки турга бўлинади: сегмантал фонетика ва суперсегментал фонетика. Нутқ товушлари ҳосил бўлиши ва унинг хусусиятларини ўрганувчи фонетика сегментал (сегмент – нутқ бўлаги) фонетика дейилади. Нутқ товушларидан катта бўлган фонетик бирликлар: бўғин, сўз ва фразаларни ўрганувчи фонетикага эса суперсегментал фонетика дейилади ёки просодика дейилади. Фонетика — тилнинг товуш бирликларини ўрганувчи тилшунослик бўлими. Тилшуносликнинг фонетика бўлими тилнинг товуш томонини – нутқ товушларини ўрганувчи бўлимдир. Фонетикада тилдаги товушлар, уларнинг пайдо бўлиши ва турлари, нутқ органлари, уларнинг товуш ҳосил қилишдаги ҳаракат ҳолати, нутқ аппарати, нутқ товушларининг акустик ва артикуляцион хусусиятлари, нутқ жараёнида содир бўладиган турли хил фонетик ҳодисалар, нутқнинг фонетик бўлиниши, товушларининг коммуникатив роли ҳамда просодика каби ҳодисалар ўрганилади. Мазкур фаннинг объекти тилнинг товуш материяси саналади. Бу материя нутқ товушлари, бўғин, урғу, оҳанг (интонация) каби бирликларни ҳамда уларнинг просодик элементларини (темп, тембр, мелодика, овоз, тон, қўшимча тон, шовқин ва ҳоказоларни) ўз ичига олади. Фонетика умумий тил тизимининг қуйи даражаси бўлиб, бутун тизим билан узвий боғлиқдир, чунки тилнинг асосий бирликлари – сўзлар, морфемалар, иборалар, юқори даражаларни ифодаловчи жумлалар – белгилар. Дарҳақиқат, семантик томондан – ифодаланган (маъноси) билан бир қаторда, уларнинг барчасида сезгилар учун очиқ бўлган моддий томон – билдирувчи (товушлар ва уларнинг бирикмалари) мавжуд. Сифатловчи билан сифатланмиш ўртасида шартли (табиий эмас) боғланиш мавжуд. Демак, орзу сўзи моддий ифодага эга – бу тўрт товуш бирикмасидан иборат бўлиб, “тасаввур билан яратилган, ақлий тасаввур қилинган нарса” маъносини ифодалашга хизмат қилади. Фонетиканинг предмети тилнинг моддий (товуш) томонидир. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling