Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товушнинг баландлиги
- Товушнинг кучи
2-§. Физик-акустик аспект
Экспериментал фонетиканинг бу аспекти фонетик бирликларнинг физик табиатини тадқиқ қилади. Фонетик бирликларнинг физик табиатига товушнинг баландлиги, кучи, тембри, чўзиқлиги киради. Товушнинг овоз, шовқин, қўшимча (ёрдамчи) тон каби компонентлари ҳам физик-акустик омиллар саналади. Товушнинг баландлиги – товушнинг ун пайчалари тебраниши частотасига боғлиқ сифати. Маълум вақт ўлчовида (масалан, бир секундда) ун пайчаларининг тебраниш миқдори қанча кўп бўлса, товуш шунча баланд бўлади ёки, аксинча, шу вақт ўлчови ҳисобида ун пайчалари қанча кам (сийрак) тебранса, товуш шунча паст чиқади. Тебранаётган жисмнинг, масалан, ун пайчаларининг тинч ҳолатдаги нуқтадан икки (қарама-қарши) томонга бир марта бориб келиши битта тўла тебраниш саналади, ана шу битта тўла тебраниш бир герц ҳисобланади, демак, баланд овозда герцлар миқдори кўп (тебраниш зич), паст овозда эса герцлар миқдори кам (тебраниш сийрак) бўлади. Инсоннинг эшитиш қобилияти 16 герцдан 20000 герцгачадир: 16 герц эшитишнинг энг қуйи поғонаси, 20000 герц эса эшитишнинг энг юқори поғонаси ҳисобланади. 16 герцдан кам частотали тебраниш инфратовуш, 20000 герцдан ортиқ частотали тебраниш эса ултратовуш саналади. Инсон оддий сўзлашувда 100 герцдан 400 герцгача баландликдаги товушни қўллайди. Инсоннинг энг паст товуши бас (у 40 герцга тенг), энг баланд товуши эса сопранодир (у 170 герцга тенг). Нутқда товушнинг баланд-паст тарзда тўлқинланиши мелодикани юзага келтиради, мелодика эса гапнинг ифода мақсадига ёки эмоционалликка кўра турларини белгилашда, синтагмаларни, кириш сўз ёки киритма гапларни ифодалашда муҳим восита саналади. Шуни алоҳида-алоҳида таъкидлаш керакки, тебраниш частотаси нутқда бошқа акустик воситалар (урғу, интонация, темр, темп кабилар) билан муносабатга киришиб, мураккаб товушни ҳосил қилиши ҳам мумкин, бундай мураккаб товушлардан эса турли экспрессив-стилистик мақсадларда, айниқса, шеърий мисралардаги товуш товланишларини таркиб топтиришда фойдаланилади. Товушнинг кучи (интенсивлиги) – 1 см² майдондан 1 секундда ўтадиган энергия миқдори. Бундай энергия миқдорининг кўп ёки оз бўлиши тебраниш амплитудасининг (кенглигининг) катта ёки кичиклигига боғлиқдир; тебраниш амплитудасининг катта бўлиши унга берилаётган зарба даражасига, масалан, ўпкадан келаётган ҳаво оқими кучига боғлиқ. Масалан, зарб урғусини (динамик урғуни) юзага келтиришда ҳаво зарби кучли бўлади. Демак, товуш кучининг нутқдаги аҳамияти кўпроқ зарб урғусини ифодалашда намоён бўлади. Товуш кучи одатда децибел билан ўлчанади. Масалан, соатнинг чиқиллаши – 20 дб, пичирлаш – 40 дб, ярим овоз билан гапириш – 60 дб, баланд овоз билан гапириш – 0 дб, симфоник оркестр овози – 100 дан 110 децибелгача бўлади. 130 децибелдан ортиқ кучдаги товуш қулоққа оғриқ беради, инсонни нохуш қилади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling